Жиноят-процессуал кодексига
) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
2) дастлабки тергов тўхтатиб турилган вақт;
3) қўшимча тергов ўтказиш учун қайтарилган иш терговчига келиб тушгунга қадар ўтган вақт. Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон қонуни таҳриридаги модда). Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек, тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати тергов олиб бориш устидан назорат юргизаётган прокурор томонидан, мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан бошлаб бир ой доирасида белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш иш судга берилгунга, тўхтатиб турилгунга ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддатини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади. Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топширади. Прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради. 1.Жиноятларни тез ва тўла очиш, уларни содир этган шахсларни аниқлаш, алоҳида тергов ҳаракатлари ҳамда бутун тергов фаолиятини юритиш учун процессуал муддатларга қатъий риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Дастлабки тергов муддатлари қоида бўйича иккига бўлинади: а) қонун билан белгиланадиган муддатлар; б) суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тайинланадиган муддатлар. ЖПКда белгиланган муддатлар соат, сутка ва ойлар билан ҳисобланади. Муддатнинг ўтиши бошланган соат, сутка ҳисобга олинмайди, лекин бу қоида ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасада сақлаш муддатларини ҳисоблашга тааллуқли эмас (ЖПК 314-моддасининг биринчи қисми). 2. Дастлабки тергов муддатларини қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин: а) дастлабки терговни тезкор олиб борилишини таъминловчи муддатлар; б) дастлабки терговда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатловчи муддатлар; в)дастлабки терговда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини кафолатловчи муддатлар. 3.Дастлабки терговни тезкор олиб борилишини таъминловчи муддатларга жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, терговчининг топшириқларини бажариш муддатларини киритиш мумкин. Масалан, жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан, алоҳида ҳолларда эса, − ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши керак (329-модданинг шарҳига қаранг). ЖПКнинг 347-моддасига асосан терговчининг топшириғида ижро этувчи учун мажбурий бўлган ижро муддати кўрсатилади. 4. Дастлабки терговда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатловчи муддатларга: гумон қилинувчи, айбланувчини сўроқ қилиш; ушлаб туриш; қамоққа олиш; жиноят иши қўшимча терговга қайтарилганда қамоқда сақлаб туриш муддатини ҳисоблаб чиқиш; тиббий муассасада сақлаш муддатлари киради. Масалан: суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи ушланган, сўроқ қилиш учун чақирилган, қамоққа олинган ёки мажбурий келтирилгандан кейин дарҳол ёки йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши керак (110-модданинг шарҳига қаранг); ушлаб туриш милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган вақтдан бошлаб етмиш икки соатдан ошиб кетмаслиги керак. Терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда 48 соатга узайтирилиши мумкин (226-модданинг шарҳига қаранг) ва ҳ.к. 5. Дастлабки тергов қуйидаги ҳолларда тамомланган ҳисобланади: а) жиноят иши айблов хулосаси билан прокурорга юборилганда; б) жиноят иши тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки в) тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан ёхуд г) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга топширилганда; д) ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилганда. 6. Дастлабки терговда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини кафолатловчи муддатларга: мурдани эксгумация қилиш учун асослар (ЖПКнинг 148-моддаси); почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш (ЖПКнинг 166-моддаси); телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби (ЖПКнинг 170-моддаси); прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларни қўллаш ҳақидаги кўрсатмасининг мажбурийлиги (ЖПКнинг 219-моддаси), айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор (ЖПКнинг 256-моддаси);шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарор (ЖПКнинг 266-моддаси); жиноят ишини қўзғатиш тартиби (ЖПКнинг 331-моддаси) ва бошқалар киради. 7. Дастлабки тергов муддатларини ҳисоблаш доимо жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб терговчи томонидан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор чиқариш, айблов хулосасини тузиш, ярашув тўғрисида масалани ҳал этиш ёки ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомланади. Суд ишни қўшимча тергов ўтказиш учун қайтариб юборганда, шунингдек, тўхтатилган ёки тугатилган иш қайта тикланганда қўшимча тергов муддати тергов олиб бориш устидан назорат қилаётган прокурор томонидан, мазкур ишни терговчи қабул қилган пайтдан бошлаб белгиланади. Бу муддатни янада узайтириш ишни судга бериш, тўхтатиб туриш ёки тугатилгунга қадар ўтган тергов муддатини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда амалга оширилади. 8. Тергов муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани терговчи тергов муддати тугашидан камида ўн сутка илгари прокурорга топшириши лозим ва прокурор ўз устхати билан илтимосномани қаноатлантиради ёки дастлабки терговни тамомлаб, ишни судга юбориш тўғрисида кўрсатма беради ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқаради. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling