Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши


Download 0.79 Mb.
bet282/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

350-модда. Дастлабки терговнинг бошланиши.


Терговчи жиноят ишини қўзғатиб, уни ўз иш юритувига олади ва бу ҳақда иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарорга ёзиб қўяди. Башарти терговчига олдин қўзғатилган иш берилган бўлса, у ишни ўз юритувига олганлиги тўғрисида қарор чиқаради, шундан сўнг дастлабки терговни бошлайди.
1.Дастлабки тергов фақат жиноят иши қўзғатилгандан кейин бошланади. Дастлабки тергов муддатини ҳисоблаш учун жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган ва тергов­чи ишни ўз юритувига олган вақт эътиборга олинади. Жиноят ишини ўз иш юритувига олган терговчи жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ушбу ишни ўз иш юритувига олган кун, ой ва йилни қайд этади. Терговчи жиноят ишини ўзи қўзғатиб, уни иш юритувига олган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва ўз иш юритувига олиш тўғрисида қарор чиқаради.
Шу қарорларни чиқаргандан кейин терговчи бевосита дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.
2.Жиноят иши қўзғатилган вақт дастлабки терговнинг бош­ланиш вақтини белгилаб беради. Терговчининг жиноят ишини қўзғатиб, уни иш юритувига олган куни, вақти юқорида қайд этилган қарорларда кўрсатилиши лозим. Айнан шу вақт (йил­нинг тўлиқ рақами, куни, ойнинг номи, қўзғатилган пайтнинг соат ва дақиқалари) жиноят иши бўйича дастлабки терговнинг бошланиш вақти сифатида тан олинади. Шу вақтдан бошлаб процессуал муддатларни ҳисоблаш мумкин.


351-модда. Дастлабки тергов муддатлари


Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги модда).
Иш айблов хулосаси билан ёки тиббий йўсиндаги маж­бурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни туга­тиш тўғрисида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади.
Дастлабки тергов муддатига қуйидагилар кирмайди:
1) айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаро­вий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш материаллари билан танишиб чиққан вақт;

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling