Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят юқори турувчи прокурорга берилади.
- 44-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ВА АЙБЛАНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ
Терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят тергов бўлинмаси бошлиғига ва ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга берилади.
Прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят юқори турувчи прокурорга берилади. 1.Терговчи ҳамда прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бериш ҳар бир жиноят процесси иштирокчисининг ҳуқуқи сифатида эътироф этилади. Шикоят ёзма равишда ҳамда қонунда белгиланган тартиб ва асосларда берилади. 2. Шикоят терговчининг хатти-ҳаракатлари ёки қарорлари устидан берилаётган бўлса, ушбу шикоят тергов бўлиинмасининг бошлиғига берилиши лозим ёки иш юзасидан назоратни амалга оширувчи тегишли прокурорга тақдим этилиши мумкин. Прокурорнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилаётган шикоят қонунда белгиланган тегишли тартибда юқори турувчи прокурорга тақдим этилиши лозим. 3.Терговчи ва прокурорнинг хатти-ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоят берувчи шахсга шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ёзма равишда хабар берилади. 4.Шикоятни берувчи шахсга шикоятни кўриб чиқиш натижалари ёзма равишда хабар қилиниши лозим. 44-БОБ. ЖИНОЯТ ИШИДА ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ВА АЙБЛАНУВЧИ ТАРИҚАСИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ 359-модда. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасидаиштирок этишга жалб қилиш асослари Шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса ёхуд ишда уни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади. 1. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш – уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга етарли асослар бўлмаганидан далолат беради. 2. Ушбу Кодекснинг 211-моддасида назарда тутилган ушлаб туриш асослари мавжуд бўлганида, яъни: шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушганида; жиноят шоҳидлари, шу жумладан, жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатганларида; унинг ўзида ёки кийимида ёхуд уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилганида; шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у яширинмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаганида мазкур шахсни гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш мумкин. 3. Юқоридаги ҳолатлардан ташқари, муайян шахсни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотларнинг мавжудлиги ҳам уни гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишга асос бўлади. Жиноят содир этганликда гумон қилишга асос берувчи маълумотларнинг мавжуд бўлиши деганда, муайян шахс томонидан жиноят содир этилганлиги ёки унинг содир этилишида иштироки тўғрисида гумонни келтириб чиқарувчи ёхуд тасдиқловчи ҳолатларнинг аниқланганлиги тушунилади. 4. Муайян шахс иштирок этган жиноий воқелик бўйича иш қўзғатилиши жиноий қилмиш мазкур шахс томонидан содир этилганлигини ёки содир этилишида иштирок этганлигини англатганлиги боис, уни гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинишига асос бўлади. 5. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш процессуал қарор чиқариш йўли билан амалга оширилади ва мазкур шахс гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишнинг асослари вужудга келган пайтдан бошлаб, гумон қилинувчининг ҳуқуқларидан фойдаланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорида тушунтирилишича, шахс ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи бу ҳақда тегишли баённома шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига келтирилганидан кейин расмийлаштирилсада, у амалда ушланган (қўлга олинган) пайтдан бошлаб гумон қилинувчи ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, жумладан, ҳимоячи олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор унга эълон қилинмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам шундай ҳуқуқий ҳолатга эга. 6. Шахсга гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор эълон қилингач, унга ЖПКнинг 48-моддасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. 7. Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишда мазкур шахснинг жиноят субъекти бўла олиши инобатга олинади. Жиноят субъекти ёшига етмаган шахс ёки ақли норасо шахс жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши мумкин эмас. 8. Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахс айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингунча ёки унга нисбатан жиноят иши тугатилгунга қадар гумон қилинувчи процессуал мақомида қолади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling