Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдириш


Download 0.79 Mb.
bet293/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

362-модда. Айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдириш


Башарти тергов ўтказиш чоғида дастлабки айбловни қайта кўриб чиқишни тақозо этадиган янги далиллар тўпланган бўлса ёки дастлабки айбловнинг ноаниқлиги ёхуд юридик тавсифи нотўғрилиги маълум бўлиб қолса, дастлаб­ки айблов ўзгартирилиши, қисман тугатилиши ёки тўлди­рилиши лозим. Бу ҳақда терговчи қарор чиқаради ва унда айбловнинг янги мазмунини баён қилади.
Ушбу Кодекснинг 83-моддасида, ҳамда 84-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган айбла­нувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади.
Айбловни тугатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради. Бир йўла шу қарор билан терговчи айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси, мулкни хатлаш, лавозимдан четлаштириш чораларини бекор қилади ва шахсга айбла­нувчи тариқасида ишда иштирок этишга қонунсиз жалб қилинганлиги сабабли кўрган зиёнларини ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради. Қарорнинг нусхаси шу шахсга дарҳол тақдим қилиниши ёки юборилиши лозим.

1. Шарҳланаётган модда фақат жиноят иши бўйича даст­лабки тергов босқичида айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдиришни назарда тутади.


2. Жиноят иши бўйича дастлабки айбловни келгусида ўзгар­тириш мумкин. Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида ёки жиноят судлов ишларини юритишнинг кейинги босқичларида айбловдаги баъзи бўшлиқларни тўлдириш ёки уни ифодалаш­даги камчиликларни бартараф қилиш мақсадида унга айрим ўзгартишлар, тузатишлар киритиш, айбловдан айрим ҳолатлар­ни чиқариб ташлаш зарурияти пайдо бўлади.
3.Айблов содир қилинган жиноий ҳодисани текшириш натижасида юзага келади. Терговчининг шахсни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорида ифодаланган айблов унинг ўзи учун ҳам қатъий ҳисобланмайди. Айблов жиноятнинг иш учун аҳамиятли бўлган барча белги­ларини ўзида тўлиқ акс эттиргунга қадар дастлабки тергов босқичининг давомида ҳам ўзгартирилиши мумкин. Айбловни ўзгартишга объектив ва субъектив омиллар таъсир этади. Объектив омиллар айбловни ифодалаш пайтидаги тегишли мансабдор шахснинг фақат хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган, билиш имкониятлари билан қамраб олинмаган ҳолатлардир. Буларга мисол тариқасида ҳимоя тарафи етарли хулосалар келтирилмаганлиги, жиноятнинг тавсифи учун аҳамиятли ҳолатларнинг, янги далилларнинг аниқланиши, қонунчилиқдаги айрим ўзгартишлар ва бошқа ҳолатларни кўрсатиш мумкин. Исботлаш субъектларига боғлиқ равишда айбловнинг ўзгари­шига таъсир этувчи омиллар субъектив омиллардир. Булар терговнинг бир ёқлама ўтказилганлиги, терговчи ўз вазифалари­ни етарли даражада бажармаганлиги каби ҳолатларга боғлиқ.
4. Айбловни ўзгартиришнинг ҳажми ва мазмунига кўра қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин. Булар: а) айбловни қисқартириш ёки қисман тугатиш; б) айбловни кенгайтириш ёки тўлдириш; в) айбловни янгидан ифодалаш ёки қисман ўзгартириш. Мазкур ҳолатларда терговчи янги қарор чиқаради ва унда айбловнинг сўнгги мазмунини баён қилади.
5. Айбловни қисқартириш ёки қисман тугатиш деганда, алоҳида эпизодлар ва қилмишлар бўйича айблов тасдиқланма­ганда ёки айбловдаги айрим ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда ёхуд жиноят жами бўйича ортиқча тавсиф қилинганида улардан айримларининг чиқарилиши тушунилади.
6. Айбловни кенгайтириш ёки тўлдириш шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилингандан кейин унинг жиноий фаолиятида янги фактлар (алоҳида эпизодлар, ҳаракатлар, қилмишни тавсиф қиладиган белгилар) аниқланганда, айбловни тўлдириш ва эълон қилиш тўғрисида қарор чиқариш йўли билан амалга оширилади.
7. Айбловни янгидан ифодалаш ёки қисман ўзгартишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар, юридик белгилар ёки жиноят ҳуқуқий нормалари қисмлари ва бандларини бошқаси билан алмаштирилади. Бу ҳолатда айбловни ўзгартиш ва эълонқилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
8. ЖПКнинг 83-моддасида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади. Чунончи, шахс айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганидан кейин, у айбланаётган жиноий ҳодисанинг юз бермаганлиги, айбланувчи қилмишида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги, унинг содир этилган жиноятга даҳли бўлмаганлиги, ЖКнинг 64-моддасида белгиланган жавобгар­ликка тортиш муддатларининг ўтиши, шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукмининг мавжудлиги аниқланса, айблов тугатилади.
9. Треговни тугатиш натижасида жиноят иши ҳам тугатилиши лозим бўлса, қарор бир йўла жиноят ишини тугатиш тўғрисида чиқарилиши лозим. Терговчи айбловни тугатиш тўғрисида қарор чиқарганда бир йўла шу қарор билан айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси, мулкни хатлаш, лавозимдан четлаштириш чораларини бекор қилади ва шахсга айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга қонунсиз жалб қилинганлиги сабабли кўрган зиёнларини ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради.
10. Айбловни тугатиш тўғрисида терговчи қарорнинг нусха­си шу шахсга дарҳол тақдим қилиниши ёки юборилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling