Жиноят-процессуал кодексига


Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қонунга номувофиқ бўлса, прокурор уни бекор қилиши ва дастлабки терговни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet301/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қонунга номувофиқ бўлса, прокурор уни бекор қилиши ва дастлабки терговни қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Терговчи дастлабки терговнинг қайта тикланганлиги ҳақида прокурорга дарҳол хабар қилади.
Иш юзасидан дастлабки тергов қайта тикланиши билан бир пайтда дастлабки терговнинг ўтиш муддати ҳам тикланади. Тергов муддатининг кейинчалик узайтирилиши дастлабки терговни тўхтатишдан олдин ўтган тергов муддатини эътиборга олган ҳолда ушбу Кодекснинг 351-моддасига биноан амалга оширилади.
1. Тўхтатилган дастлабки тергов фақат қуйидаги ҳолатларда қайта тикланиши мумкин:
а) Кодекс 364-моддасида кўрсатил­ган тўрт ҳолат бартараф этилган: жиноятни содир этган шахс аниқланганда; айбланувчи қаерда яшаётгани маълум бўлмагани сабабли, уни қидирув ишлари ижобий натижа берганда; айбла­нувчи соғайган ёки тергов ҳаракатларида иштирок этишга яроқ­ли бўлганда; айбланувчи ажнабий давлатдан қайтиб келганда ёки ушланиб, Ўзбекистон Республикасига топширилганда;
б)иш бўйича айбланувчининг иштироки шарт бўлмаган тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганда.
2. Дастлабки тергов қайта тикланиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб тергов муддати ҳам давом этади. Агар тергов муддати иш бўйича дастлабки терговни тамомлаш учун етарли бўлмаса, умумий тартибда тегишли прокурорнинг рухсати билан узайтирилиши мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ҳокимияти тўғрисида”ги 1996 йил 16 декабрда чиқарган қарорига кўра, жиноят иши бўйича суд қўлланадиган қонун нормаси Конституцияга мослигига шубҳаланганда бу ҳақда Олий судга мурожаат қилиб, Конституциявий суднинг қарори­ни билгунча жиноят иши бўйича суд муҳокамасини тўхтатиб туриши лозим. Бундай ҳолат дастлабки терговнинг эмас, суд мажлисининг тўхталишини тақозо қилади.


46-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТАМОМЛАШ


372-модда. Дастлабки терговни тамомлаш турлари


Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш ёки ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомланади.

1. Дастлабки тергов фақат ушбу моддада кўрсатилган уч ҳолатда тамомланган, яъни охирига етказилган ҳисобланади. Жиноят ишини ярашув муносабати билан судга юбориш даст­лабки тергов тамомланганини билдирмайди. Бу хил ишлар, агар ярашув тўғрисида ариза қаноатлантирилса, суднинг ажрими билан тугатилади. Бу ҳақда 582-586-моддаларга берилган шарҳларга қаранг.


2. Дастлабки тергов жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар текширилиб, аниқ хулосага келгандан сўнг якунланади. Жиноят ва уни содир этган шахс аниқлан­ганда иш айблов хулосаси билан прокурор орқали судга юбори­лади. Агар жиноят содир этилмаган бўлса иш тугатилади.
3. Иш бўйича бир қанча жиноятлар ва уларни содир этган шахслар тўғрисида маълумотлар бўлиб, баъзи жиноий воқелик­лар юз бермагани ёхуд уларни содир этишда гумон остига олинган ёхуд айбланган шахслар иштирок этмаган бўлса, тегишинча ишнинг бир қисмини тугатиш, қолган қисми бўйича айблов хулосаси тузиш лозим. Башарти ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатни содир этган шахснинг ақли норасолиги тўғри­сида асослар бўлса, иш шундай шахсга тиббий йўсиндаги маж­бурлов чоралари қўллаш учун судга юборилади. Шахс ижти­моий хавфли қилмишни содир этган пайтда ақли норасо бўлгани ёхуд уни содир этгандан сўнг дастлабки тергов даврида шундай ҳолатда эканлигининг фарқи йўқ.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling