Жиноят-процессуал кодексига


) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади


Download 0.79 Mb.
bet303/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарорлар баён қилинади.
Терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек, жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек, иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади.
Суд томонидан қўзғатилган иш тугатилган ҳолларда бу ҳақда мазкур судга хабар қилинади.
Ҳарбий хизматга чақирилувчи шахсга нисбатан иш тугатилганда терговчи бу ҳақда етти кунлик муддат ичида ёзма тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.

1. Жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарорни терговчи мус­тақил қабул қилади ва бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланув­чига, уларнинг ҳимоячисига, шунингдек, жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига хабар беради. Агар жиноят иши бирор корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган ахбороти асосида қўзғатилган ёхуд уларнинг қонуний манфаатларига алоқадор бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқарога ҳам хабар берилиб, ишни тугатиш тўғрисида қарор устидан прокурорга шикоят қилиш мумкинлиги ҳақида уларга тушунтирилади.


2. Жиноят иши тугатилгани тўғрисида қарорнинг нусхаси назорат юритувчи прокурорга, агар ишни суд томонидан қўзғатилган бўлса, судга ҳам юборилади. Ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин бўлган шахсга нисбатан жиноят иши тугатилган бўлса, бу ҳақда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига етти кундан кечиктирмай ёзма хабар берилиши шарт. Юқорида кўрсатилган бошқа шахсларга ва идораларга жиноят иши тугатилгани ҳақида хабар неча кун ичида берилиши кераклиги қонунда кўрсатилмаган. Амалиётда бундай хабар узоғи билан бир хафта ичида ёзма тарзда юборилади.
3. Жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарорда ушбу модда­нинг иккинчи қисмида санаб ўтилган масалалардан ташқари ишга хос ҳолатлар баён этилади. Қарорнинг хулоса қисмида қарордан норози бўлганлар шикоят қилишга ҳақли экани ва гумон қилинган, айбланган, мажбурлов чоралари кўрилгани оқибатида зиён кўрган, азият чеккан шахсларнинг реабилитация этилиши тўғрисида ҳам баён қилинмоғи лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling