Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet306/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

377-модда. Илтимослар қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби


Айбланувчи, ҳимоячи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш билан танишиб чиқишгач ёки бирор сабабга кўра танишиб чиқишдан бош тортганларидан кейин терговчи улардан қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлигини аниқлайди. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Тарафларнинг аризасига биноан итимосномалар тайёр­лаш ва тақдим қилиш учун уч сутка доирасида вақт бери­лиши мумкин. Терговчи илтимосномани тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради ва бу ҳақда илти­моснома берилган вақтдан бошлаб уч сутка ичида аризачига хабар беради.
Аризачи илтимосни қондириш рад қилинганлиги тўғриси­даги қарор билан танишиб чиққанидан кейин икки сутка ичида прокурорга рад этилганлик устидан шикоят қилиши мумкин.

1. Иш бўйича манфаатдор иштирокчилар иш материаллари билан танишиб чиққач ёхуд танишишдан воз кечганларидан сўнг, терговчи улардан ўз фикрларини, тергов натижаларига нисбатан танқидий мулоҳазаларини билдириш, шикоят қилиш, терговни давом эттириш, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиб ишга алоқадор баъзи ҳолатларни аниқлаш, ишдаги қарорларга аниқлик киритиш, янги қарорлар қабул қилиш тўғрисида илти­мосларини сўраб билади, уларни баённомага киритади, ёзма тарзда тақдим этилган илтимосномаларни қабул қилиб олади.


Ана шундай илтимосларни яна уч сутка давомида оғзаки ёки ёзма билдириш мумкинлиги тушунтирилади.
2. Терговчи иш билан танишгандан сўнг ёки танишмасданоқ берилган илтимосларга жиддий эътибор бериши ва уларни имкон борича қаноатлантириши лозим.
Кўпинча айбланувчи қўшимча гувоҳларни сўроқ қилиш, улар ва жабрланувчи билан юзлаштириш, янги ҳужжатлар ва ашёвий далилларни ишга қўшиш, экспертиза ўтказиш каби илтимослар билан мурожаат қилади. Бу тергов ҳаракатлари қандай натижа бериши, ишнинг қайси ҳолатларини аниқлашга ёрдам бериши ҳақида терговчи фикр юритиши мақсадга мувофиқ.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling