Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Илтимос қондирилгандан кейин жиноят иши биланқайта таништириш


Download 0.79 Mb.
bet307/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

378-модда. Илтимос қондирилгандан кейин жиноят иши биланқайта таништириш


Терговчи илтимос қондирилгандан кейин, у ким томонидан ва кимларнинг манфаатлари йўлида билдирилган бўлишидан қатъи назар, айбланувчи, ҳимоячига, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ишдаги барча материаллар билан яна танишиб чиқиш имкониятини беради. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

1. Иш материалларини тўлдириш тўғрисида илтимоснома қаноатлантирилган кейин, унга биноан ўтказилган қўшимча тергов ҳаракатлари ва қабул қилинган процессуал қарорлар терговчининг ишни тугатиш ёхуд айблов хулосаси тузиш ҳақи­да фикрини ўзгартмаса, ишга қўшилган янги материаллар улар билан танишиш ҳуқуқига эга шахсларга тақдим этилиши шарт.


2. Ҳар бир айбланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакили бошқалар томонидан терговчига қандай илтимослар билан мурожаат этгани ҳамда терговчи илтимосларга қандай муноса­бат билдиргани, қандай илтимосларни қаноатлантиргани ёки рад этганидан хабардор бўлишга ҳақли. Шу сабабли илтимос­лар қаноатлантирилганда ҳам, уларни рад этилганда ҳам терговчи ишга қўшган янги материалларни барча манфаатдор шахсларга танишиш учун тақдим этиши шарт.
3. Ишдаги қўшимча материаллар билан тегишли иштирок­чиларни таништириш 376-моддада кўрсатилган тартибда амалга оширилади.


379-модда. Айблов хулосаси


Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар билан таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғриси­даги фикри ўзгармаган бўлса, айблов хулосаси тузади.
Айблов хулосаси тавсиф-асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Тавсиф қисмида дастлабки терговда аниқланган ҳолатлар: жабрланувчи, шунингдек, айбланувчи тўғрисидаги маълумотлар; айбланувчининг айбдорлигини тасдиқловчи далиллар, айбланувчининг ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важлари ва уларни текшириш натижалари баён қилинади.
Хулоса қисмида айбланувчининг шахси тўғрисидаги маъ­лумотлар келтирилади ҳамда эълон қилинган айбловнинг мазмуни Жиноят кодексининг шу жиноятни назарда тутган моддаси ёки моддаларини ҳам кўрсатган ҳолда баён қилинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling