Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 380-модда. Айблов хулосасига иловалар
Айблов хулосасида баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи иш саҳифалари кўрсатилиши керак. Айблов хулосаси қаерда ва қачон тузилганлиги кўрсатилиб, терговчи томонидан имзоланади.
1. Айблов хулосаси жиноят очилгани ва унисодир этган шахс фош этилгани ҳақида ишни судга юбориш зарурлиги тўғрисида якуний ҳужжатдир. Унинг кириш қисмида кимларни қандай жиноятларда айбланиши кўрсатилиб, асослантириш қисмида ана шу жиноятнинг ва уни содир этган шахснинг тўла тавсифи баён этилади, дастлабки терговда аниқланган барча ҳолатлар ва уларни тасдиқлайдиган муайян далиллар кўрсатилади, айбланувчи ва жабрланувчи тўғрисида асосий маълумотлар келтирилади, айбланувчининг тушунтиришлари, унинг важларини текшириш натижалари акс эттирилади. Айблов хулосасининг якуний қисмида айбловнинг мазмуни ва айбланувчининг шахси муайян ва қатъий тарзда баён этилиб, Жиноят кодексининг моддаси, қисми, банди кўрсатилади. 2. Айблов хулосасида ифодаланган ҳар бир ҳолат ва уни тасдиқловчи далиллар иш саҳифаларига ҳавола қилиб кўрсатилади. Чунончи, жиноят иши қандай асос ва сабаблар туфайли қўзғатилгани, дастлабки тергов жараёнида қандай иш ҳолатлари қайси усулда аниқлангани, терговга тўсқинлик қилган ҳолатлар қандай бартараф этилгани, терговнинг натижаларига қарши фикр-мулоҳазалар нима сабабдан инобатга олинмагани, айбни енгиллаштирадиган ёхуд оғирлаштирадиган ҳолатлар, жиноятнинг моддий ва маънавий оқибатлари, жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар атрофлича ва холисона баён этилиши лозим. 3. Агар жиноят иши бўйича бир неча шахс айблнаётган бўлса, ҳар бирининг жиноят содир этишда иштироки ва айблилик даражаси аниқ кўрсатилиши шарт. Айни вақтда ҳар бир айбланувчи ўз қилмишига қандай муносабат билдираётгани, иқрорлиги, пушаймонлиги, жиноятни очиш ва уни содир этган шахсларни аниқлашда кўмаклашгани, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган зиённи қоплагани ҳақида маълумотлар ҳам айблов хулосасида баён этилиши лозим. 380-модда. Айблов хулосасига иловалар Айблов хулосасига терговчининг фикрича суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати, шунингдек, қўлланилган эҳтиёт чоралари, гумон қилинувчи ва айбланувчи қанча вақт қамоқда сақланганлиги тўғрисидаги, ашёвий далиллар, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling