Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини судга юбориш


Download 0.79 Mb.
bet316/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

388-модда. Жиноят ишини судга юбориш


Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосасини тас­диқлаб, жиноят ишини тегишли судга юборади. Шу судга иш билан бирга суд мажлисида текшириш ва ҳал этиш учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади. (ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Прокурор ёки унинг ўринбосари ишнинг судга юборилган­лиги ҳақида айбланувчига ва ҳимоячига, шунингдек, жабр­ланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва улар­нинг вакилларига дарҳол хабар қилади ва, агар илтимослари бўлса, уларни судга юборишга ёки суд мажлисида баён қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида маълум қилади. Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юборади, суд мажлисига чақири­лиши лозим бўлган шахслар рўйхати бундан мустасно, башарти айблов хулосасига ёки иловага ўзгартишлар кири­тилган бўлса, уларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади.

1. Жиноят ишини прокурор ёки унинг ўринбосари, айблов хулосасини тасдиқлагач, тегишли судга юборади. Иш бўйича келган барча илтимосномалар ва шикоятлар ҳам ишга қўшилиши лозим.


2. Жиноят иши мазмунан кўриш учун судга юборилгани ҳақида, айни вақтда, айбланувчи, унинг ҳимоячиси, вояга етма­ган айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари­га хабар берилади ва уларга иш бўйича илтимос ва шикоят­ларини судга оғзаки ёки ёзма билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилади.
3. Айблов хулосасининг нусхаси айбланувчи ва унинг ҳимоя­чисига юборилади. Жабрланувчи ва бошқа ишдан манфаатдор шахсларга айблов хулосаси уларнинг илтимоси бўйича тақдим этилади. Айблов хулосасига иловалар ҳам юқоридаги шахс­ларга берилиши мумкин. Айблов хулосасини тасдиқлашда унга прокурор ёки унинг ўринбосари киритган ўзгаришлар ҳам уларга берилади.
4. Судга чақирилувчилар рўйхати айбланувчи, унинг ҳимоя­чиси ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига берилмайди. Бу ҳақда 380-модданинг учинчи қисмига берилган шарҳларга қаранг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling