383-модда. Кўп воқеали жиноят ишлари бўйича
прокурорнинг ваколатлари
Прокурор ёки унинг ўринбосари кўп воқеали жиноят ишлари бўйича айбловнинг айрим воқеалари юзасидан муайян шахсга нисбатан тўпланган далилларни айблов хулосаси тузиш учун етарли деб эътироф этса, шу воқеалар бўйича терговни тамомлаш ва ишни судга юбориш ҳақида ёзма кўрсатма беришга ҳақли.
1. Бир жиноят ишида бир қанча жиноий қилмишлар ва бир неча шахсларга нисбатан тергов юритилиши мумкин. Лекин текширилаётган жиноий қилмишлар ягона йўналишда бўлмаган ёхуд иш бўйича барча айбланувчилар биргаликда жиноий алоқада бўлиб жиноят содир этмаган ҳолда, уларни бир жиноят ишига бирлаштириб тергов юритиш зарур эмас. Бу хил ишлар ҳар бир жиноий қилмиш бўйича ёхуд ҳар бир айбланувчига нисбатан алоҳида иш юритувига ажратилмоғи даркор. Бу ҳақда 332-моддага қаранг.
2. Баъзи қилмишларга ёхуд айрим айбланувчиларга тегишли ишдаги материалларни алоҳида ажратиб тергов юритиш тўғрисида терговчи - қарор, суд - ажрим чиқаради.
Жиноят ишини бир неча алоҳида-алоҳида ишларга ажратиш дастлабки тергов ва суд муҳокамасида ишдаги ҳолатларни тўлиқ ва холисона аниқлашга салбий таъсир этмаслиги лозим.
3. Ишни бир неча иш юритувга ажратилганда жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор ва бошқа ҳужжатлардан нусха олиниб, янги ажратилган ишга тикилади. Ажратилган иш рўйхатга олинади.
4. Терговчи жиноят ишини бир қанча алоҳида-алоҳида ишларга ажратиш тўғрисида ўзи мустақил қарор чиқариши ёхуд бу ҳақда назорат юритувчи прокурор ёки унинг ўринбосарининг кўрсатмасига таяниши мумкин. Кўрсатмага норози бўлган терговчи, бу ҳақда юқори турувчи прокурорга мурожаат этишга ҳақли.
384-модда. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасиданпрокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар
Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва:
1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини;
Do'stlaringiz bilan baham: |