Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Айбланувчи касал бўлиб қолганида дастлабки
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
366-модда. Айбланувчи касал бўлиб қолганида дастлабки
терговни тўхтатиш Суд-тиббиёт эксперти ёки психиатр-эксперт айбланувчининг касалини жиноят ишини юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касаллик деб топса, иш бўйича дастлабки тергов айбланувчи соғайгунга қадар тўхтатилади. Бундай ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236, 254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Ушбу моддага асосан дастлабки терговни тўхтатиб туриш учун касаллик: а) оғир бўлиши; б) руҳий ёки жисмоний (соматик) турдаги узоқ вақт давом этадиган; в) тузаладиган ва г) процессуал, шу жумладан тергов ю\ҳаракатларини ўтказишда иштирок этишга монели6.э*/-к қиладиган бўлиши назарда тутилади. Енгил, қисқа вақтда ту+-9аладиг/-, шунингдек, оғир даражада бўлса-да, тергов ҳаракатларида иштирок қилишга ҳалал бермайдиган *- *- асалбд=0+/лик сабабли иш юритувни тўхтатиш мумкин эмас. 2. Модда назарда тутган касаллик ҳақида айбланувчи, унинг қариндошлари тегишли шифокордан маълумотнома олиб тақдим қилишлари ёки оғзаки билдиришлари мумкин. Лекин касалликнинг аниқ тури ва даражаси ушбу моддада кўрсатилгандек экани терговчининг қарори асосида тайинланган суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизаси ўтказилганидан сўнг тегишлиэксперт хулосасида аниқ баён этилган бўлиши лозим. Экспертиза стационар ёки амбулатория тартибида ўтказилишининг фарқи йўқ. Эксперт хулосасига терговчи баҳо беради ва зарур деб топса, қўшимча, қайта ёхуд комиссион экспертиза ўтказишга ҳақли. 3. Касаллик сабабли иш юритув тегишли эксперт хулосаси олингандан бошлаб, то бемор тузалганигача тўхтатилади. Шахснинг ақли расолигини аниқлаш ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тўплаш учун тиббий муассасага жойлаштирилган даврда жиноят ишини юритиш тўхтатилиб туриши мумкин (569-моддага қаранг). Экспертиза тайинланган пайтдан бошлаб, беморлиги текширилаётган айбланувчининг иштирокида процессуал ҳаракатлар ўтказиш мумкин эмас. Бемор айбланувчи батамом тузалган, шунингдек, қисман соғайгани ва процессуал ҳаракатларда иштирок этиши мумкин экани тўғрисида экспертнинг хулосаси олинганидан бошлаб иш юритиш тикланади. 4. Экспертиза ўтказиш учун шахс тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Кодекснинг 265-269-моддаларга берилган шарҳларга қаранг. Экспертиза ўтказилиши муносабати билан терговчи айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси кўриши ёки ўзгартишга ҳақли. Бу ҳолда Кодекснинг 236-254-моддаларига риоя қилиниши шарт. 5. Суд-психиатрия экспертизаси шахснинг тузалмайдиган руҳий касал эканини аниқласа, терговчи жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш учун прокурор орқали судга юборади (565-581-моддаларга қаранг). 6. Жиноят иши бўйича бир неча айбланувчилардан бири касал бўлгани ҳолда, бошқа айбланувчиларнинг жавобгарлиги масаласи, 367-моддага берилган учинчи шарҳда кўрсатилган тартибда ҳал этилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling