Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Тугатилган айбловни қайта тиклаш


Download 0.79 Mb.
bet294/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

363-модда. Тугатилган айбловни қайта тиклаш


Башарти Жиноят кодекси ёки ушбу Кодекс нормаларини қўлланишдаги хатолар натижасида иш тугатилган бўлса, шунингдек, айбланувчининг айблилигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланса, тугатилган айблов қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек, айбловни нотўғри тугатиш одил судловга қарши қаратилган жиноятнинг ёки айбланувчи томонидан ёхуд айбланувчининг илтимоси ёки розилиги билан ҳаракат қилган ўзга шахс томонидан далилларни қалбакилаштириш, яшириш ёхуд йўқ қилиб юборишнинг оқибати бўлса, айблов Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида қайта тикланиши мумкин.

1. Жиноят процессуал қонунчилиги тугатилган айбловни қайта тиклаш мумкинлигини ҳам назарда тутади.


2. ЖК ва ЖПК нормаларини қўллашдаги айбловни тугатиш­га асос бўлган хатолар ҳақиқатда содир қилинган жиноий ҳодисани юз бермаган деб топиш, шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлса-да, унинг бирон белгисини инкор қилиш, айбланувчининг жиноятга алоқаси бўлсада, унинг алоқаси йўқ деб ҳисоблаш, шахсни жавобгарликка тортишнинг ҳали ўтмаган муддатини ўтган деб топиш, айбланувчига нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлмаса-да, шундай ҳукмнинг мавжудлиги асосида айблов тугатилган ҳоллар бўлиши мумкин.
4. Юқоридаги ҳолатлардан ташқари, айбланувчининг айбли­лигини кўрсатувчи янги далиллар аниқланганда ҳам тугатилган айблов қайта тикланади.
5. Терговчи жиноят иши бўйича дастлабки терговни юритиш чоғида, прокурор эса жиноят иши бўйича, дастлабки тергов устидан назоратни амалга ошириш чоғида жиноят иши бўйича айбловнинг нотўғри тугатилганлигини аниқласа, уни қайта тиклайди.
6. Тугатилган айбловни қайта тиклаш ЖКнинг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддати ичида амалга оширилиши мумкин. Жиноят учун жавобгарликка тортиш муддати ўтган ҳолларда айблов қайта тикланмайди.


45-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВНИ ТЎХТАТИШ
ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   290   291   292   293   294   295   296   297   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling