458-модда. Судланувчининг руҳий касаллиги ва ақли норасолигимасаласини муҳокама қилиш
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси пайтида судланувчининг руҳий касаллиги ва ақли норасолиги ҳақидаги масала келиб чиққан ҳолларда суд ҳукм чиқариш вақтида бу масалани яна бир бор муҳокама қилиши шарт. Судланувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган ёки уни содир этганидан кейин ўз ҳаракатларини идрок эта олмайдиган ёки идора қила олмайдиган руҳий касалликка чалинган деб топган тақдирда, суд ушбу Кодекснинг 577-моддасида назарда тутилган ажримни чиқаради.
1. Шарҳланаётган моддага кўра судланувчи ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлганлиги ёки уни содир этганидан кейин ўз ҳаракатларини идрок эта олмайдиган ёки идора қила билмайдиган руҳий касалликка чалинганлиги туфайли унга нисбатан жазо тайинлаш ёки тайинланган жазони ижро этиш мумкин бўлмай қолади. Бундай ҳолатда у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ва тегишли қонуний асослар бўлганда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши лозим. Бундай ҳолатларда айблов ҳукми чиқарилмайди. Бу тўғрида суд-психиатрия экспертизаси ўтказилган шахснинг ақли норасолиги баҳслибўлса, суд маслаҳатхонада бу масалани албатта муҳокама қилиши лозим.
2. Агардасудланувчининг ақли норасолиги баҳсли бўлиб, бу ҳақда шубҳани бартараф этиш имкони бўлмаса, суд суд-психиатрия экспертизаси тайинлаши лозим.
459-модда. Шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб бориш масаласини муҳокама қилиш
Шартли ҳукм қўлланилганда суд шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб боришни кимга юклатиш лозимлигини ҳал қилади.
Шартли ҳукм қилиш тўғрисида жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномаси бўлса, суд шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ-атворини кузатиш учун уни шу бирлашма ёки жамоага топшириши мумкин.
1. Шарҳланаётган ушбу модда шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб бориш масаласи суд томонидан ҳал қилинишини тақозо этади.
2. Қонунда белгиланганидек, шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқи устидан ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради (ЖКнинг 72-моддасига қаранг). Бундан ташқари суд шартлиҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб боришни жамоат бирлашмасига ёки жамоага уларнинг илтимосларига биноан топшириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |