Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судьяларнинг маслаҳатлашув тартиби


Download 0.79 Mb.
bet375/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

460-модда. Судьяларнинг маслаҳатлашув тартиби


Иш суд таркиби томонидан кўрилаётган бўлса, ҳукм чиқариш олдидан раислик қилувчи бошчилигида судьялар­нинг маслаҳатлашуви ўтказилиб, раислик қилувчи суд ҳал қилиши лозим бўлган саволларни ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган изчилликда қўяди. Ҳар бир савол шундай шаклда қўйилиши керакки, токи бу саволга маъқулловчи, ёки рад этувчи жавоб қайтариладиган бўлсин. Жавоб қайтарганидан сўнг судья жавобнинг сабаб-асосларини ифодалаши мумкин.
Ҳар бир саволни ҳал қилишда судьялардан ҳеч бири овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Барча масалалар овозларнинг оддий кўпчилиги билан ҳал қилинади. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.
Биринчи навбатда судланувчининг манфаатига тўлароқ мос келадиган фикр овозга қўйилади. Башарти оқлаш тўғрисида овоз берган судья ёки судьялар озчиликни ташкил қилиб, бошқа судьялар эса жиноятнинг тавсифи ёки жазо чораси тўғрисида ҳар хил фикрда бўлсалар, оқлаш учун берилган овоз ёки овозлар Жиноят кодексининг енгилроқ жазо чорасини назарда тутган тегишли моддаси бўйича тавсиф қилиш учун берилган овозга қўшилади.
Ишни судья кўраётган бўлса, ушбу Кодекснинг 457-459-моддаларида кўрсатилган масалаларни якка ўзи ҳал қилади.

1. Ушбу Кодекснинг 457-моддасида кўрсатилган масалалар­ни ҳал қилишда қатнашаётган халқ маслаҳат­чилари ва судьялар тенг ҳуқуққа эга. Барча масалалар овозлар­нинг оддий кўпчилиги билан ҳал қилинади, яъни судья ва бир халқ маслаҳатчиси муайян фикрда бўлса иш ҳал этилган деб ҳисобланади. Раислик этувчининг ҳаммадан кейин овоз бериши бу тенгликни сақлашнинг муҳим кафолатидир.


2. Айримҳолларда маслаҳатхонада судьяларнинг фикрлари ҳар хил бўлиб қолиши мумкин. Бундай вазиятнинг ечими шарҳланаётган модданинг учинчи бандида келтирилган. Агар суд таркибидагилардан бири судланувчини оқлаш лозим деб ҳисобласа, иккинчиси уни айбдор деб,озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш учун овоз берса, учинчиси эса унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайин­лаш учун овоз берган бўлса, бундай вазиятда судланувчининг манфаати нуқтаи назариданкелиб чиқилади, оқлаш учун берилган овоз ЖКнинг енгилроқ жазо чораси тайинлаш учун берилган овозга қўшилади ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш тўғрисида айблов ҳукми чиқарилиши лозим. Зеро, судланувчини оқлаш тўғрисида берилган фикр, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш тўғрисидаги фикрга яқиндир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling