Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Оқлов ҳукмини чиқариш асослари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса; 3) жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса.
- 465-модда. Ҳукмни тузиш
- диқланиши лозим.
464-модда. Оқлов ҳукмини чиқариш асослари
Оқлов ҳукми қуйидаги ҳолларда чиқарилади, башарти: 1) жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; 2) судланувчи содир этган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса; 3) жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор бўлмаса. Жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса, шунингдек, судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра судланувчини оқлайди. Башарти ўша асос бўйича оқлов ҳукми чиқарилганда жиноятни содир этган шахс аниқланмай қолган бўлса, суд бу шахсни аниқлаш ва уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш чораларини кўриш учун ишни ҳукм кучга киргандан сўнг прокурорга юборади. 1. Ушбу моддада оқлов ҳукми чиқариш учун асослар тўлиқ кўрсатилган. Суд айбсизлик презумпциясига мувофиқ, «тасдиғини топмаган айблилик, ҳуқуқий маънода тасдиғини топган айбсизликдир», дейилган қоидага риоя қилиши керак. 2. Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги ёки судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори, 6-банди). 465-модда. Ҳукмни тузиш Ушбу Кодекснинг 457-459-моддаларида назарда тутилган масалалар ҳал этилганидан сўнг суд ҳукмни тузишга киришади. Судда иш қайси тилда кўрилган бўлса, ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади ва кириш, тавсиф ҳамда қарор қисмларидан иборат бўлади. Ҳукм уни чиқаришда қатнашган судьялардан бири ёки ҳукмни якка ўзи чиқарган судья томонидан қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим. Ҳукмга киритилган тузатишлар ҳукм эълон қилинишидан олдин изоҳланиши ва судьянинг (судьяларнинг) имзоси билан тасдиқланиши лозим. 1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, ҳукмни тузиш дейилганда унинг қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда, кўрилган ишнинг якунловчи натижаси, суд муҳокамасининг асосий қисми тариқасида, ишдаги тўлиқ далилларга асосланган, судьяларнинг ички ишончлари билан қонунларга риоя қилиб чиқарилган бўлишлиги тушунилади. Ҳукмнинг кириш, тавсиф ва қарор қисмлари мазмуни446,447 ва 468-моддаларнинг шарҳида берилган. 2. Ҳукмнинг мазмуни ва шакли ўзаро мос бўлиши керак. Ҳукмнинг барча қисмлари бир-бири билан боғлиқ бўлиб, кириш қисми тавсиф қисмига, тавсиф қисми эса қарор қисмига асос бўлади. 3. Ҳукм маслаҳатхонада қоида бўйича раислик этувчи томонидан ёзилади, хоҳишлари бўйича суд таркибига кирган судьяларнинг бири томонидан ёзилиши мумкин. Суд муҳокамаси қайси тилда олиб борилган бўлса, ҳукм ҳам шу тилда чиқарилади. 4. Ҳукм тузаётганда суд, наониқ ибораларни ишлатиши, расмий ҳужжатларда қабул қилинмаган қисқартириш ва сўзларни қўллаши, ишга оид бўлмаган ҳолатларни ёритиши, барча ҳолларда ҳукм ошкора эълон қилинишини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг шахсий маънавий ҳаётига путур етказувчи ибораларни ишлатиши мумкин эмас (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сон қарори, 20 - банди). 5. Суд ҳукми жиноят процесси иштирокчиларигагина эмас, балки барча оммага ҳам тушунарли бўлиши зарур. Шу сабабли ҳукмгакиритилган барча тузатишлар у эълон қилинишидан олдин изоҳланиши ва суднинг таркиби томонидан имзоланиши керак. Ҳукмниалоҳида фикрда қолган судья ҳамимзолаши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling