Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукмнинг кириш қисми


Download 0.79 Mb.
bet379/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

466-модда. Ҳукмнинг кириш қисми


Ҳукмнинг кириш қисмида:
1) ҳукм қачон ва қаерда чиқарилганлиги;
2) ҳукмни чиқарган суднинг номи, суднинг таркиби, суд мажлисининг котиби, тарафлар, таржимон;
3) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва судланув­чи хусусидаги иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар;
4) судланувчига қўйилган айблов Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилганлиги кўрсатилади.

1. Ҳукм суд таркиби томонидан имзоланган сана (йил, ой, кун) у чиқарилган вақт ҳисобланади. Суднинг маслаҳатда қанча вақт бўлганлиги ҳукмда ёзилмайди, лекин бу муддатни баённомадан билиб олса бўлади.


2. Суд маслаҳатхонада ҳукм чиқарган шаҳар, қўрғон, сайёр суд мажлислари ўтказилган аҳоли маскани ҳукм чиқарилган жой ҳисобланади.
3. Ҳукмнинг киришқисмида судланувчига жазо тайинлашда, жазони ўташ турини анақлашда, маҳкумни ўта хавфли рециди­вист деб топишда инобатга олиниши мумкин бўлган маълумот­лар кўрсатилади. Муқаддам судланганлиги тўғрисидаги маълу­мотлар, агар қонунда белгиланган тартибда судланганлик ҳола­ти тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлса, ҳукмннг кириш қисмида кўрсатилиши керак. Судланганлик муддати ўтганлиги ёки судланганликнинг олиб ташлангани муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади ва у ҳукмнинг кириш қисмида кўрсатилмайди (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори, 9 - банди).
4. Ҳукмнинг кириш қисмида судланувчига қўйилган айблов Жиноят кодексининг қайси моддаси (қисми, банди)да назарда тутилганлиги, шунингдек, суд мажлисининг тўлиқ ёки қисман ёпиқўтказилганлиги кўрсатилади.
.
467-модда. Айблов ҳукмининг тавсиф қисми


Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида суд исбот этилган деб эътироф этган жиноий қилмишнинг тавсифи, содир этилган жойи, вақти, усули, айбнинг шакли, жиноятнинг сабаблари, мақсадлари ва оқибатлари кўрсатилиши лозим. Ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилади. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, айбнинг бир қисми асоссиз деб топилган тақдирда ёки жиноятнинг тавсифи нотўғрилиги аниқланганда эса айбловни ўзгартириш асослари ва сабаб­лари кўрсатилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling