Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Сўроқ қилинувчининг ҳужжатлар ва бошқа


Download 0.79 Mb.
bet100/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

103-модда. Сўроқ қилинувчининг ҳужжатлар ва бошқа
ёзувлардан фойдаланиши


Сўроқ қилинувчининг кўрсатувлари рақамлар ёки хотира­да сақланиши қийин бошқа маълумотларга тааллуқли бўлса, у сўроқ жараёнида ўзидаги ёки ишга қўшиб қўйилган ҳуж­жатлардан ёхуд бошқа ёзувлардан фойдаланиши мумкин.
Сўроқ қилинувчига сўроқ қилиш жараёнида ўзидаги ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни ўқиб эшиттиришга рухсат этилиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилинувчидан сўроқ қилиш жараёнида у фойдаланаётган ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни талаб қилиши, уларни кейин қайтариб бериши ёки ишга қўшиб қўйиши мумкин.

1. Ушбу модданинг биринчи қисмида сўроқ қилинувчига унинг хотирасида сақланиши қийин бўлган рақамлар, саналар, техник маълумотлар ва ҳ.к. лар билан боғлиқ бўлган ҳолларда ёзма ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган.


2. Сўроқ қилишдан олдин суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд сўроқ қилинувчининг бу ёзув ва рақамлари билан танишиб чиқиш ва улардан нусха олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир сўроқ қилинувчи эса сўроққа чақиртирилганида аввалги сўроқ пайтида фойдаланилган ҳужжатлар ва бошқа ёзувларни сўроққа олиб келиши мумкин. Бунинг учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд сўроқ қилинувчи шахсларга бу ёзувлардан фойдаланиш учун шароитлар яратиб беришлари керак. Бироқ, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш – сўроқ қилинувчи сўроқ пайтида тайёр ўқиб бериши учун олдиндан тайёрлаб қўйилган (ишлаб чиқилган) матнга айланмаслиги керак. Агар зарурат туғилса, масалан суд жараёнида сўроқ қилинувчининг ёзувлардан фойдаланиши ишни ошкора кўрилиши ва далилларни бевосита ва оғзаки усулда текшириш принципларини бузадиган бўлса, бу ёзувларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд олиб қўяди ва бу ҳақда тегишли баённомага ёзув киритади.
3. Иккинчи қисмда белгиланган ҳолат, сўроқ қилинувчи ўзининг кўрсатувларига бевосита тааллуқли бўлган ва уларни тасдиқловчи ёзувларни ўқиб эшиттиришини назарда тутмоқда. Сўроқ қилиш – бу шахснинг ўзи оғзаки сўзлаб бериши орқали маълумот олиш жараён бўлгани учун ёзувларни ўқиб эшитти­риш фақат уларнинг кўрсатмаларини тасдиқлаш мақсадида рухсат берилади. Башарти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу ҳужжат ёки бошқа ёзувлар тақдим этилгандан сўнг, уларнинг мақбуллигига ёки ишга тааллуқлилигига шубҳа туғил­са, улар иш материалларига қўшилмайди ва сўроқ қилинувчи­нинг кўрсатмаларидан ушбу ёзма ҳужжатларга асосланган қисми ҳам ишга таааллуқли эмас деб чиқартириб ташланади.
4. Сўроқ қилиш жараёнида шахс берган кўрсатувга оид ҳужжатлар ёки бошқа ёзув ва рақамлар суриштирувчи, тергов­чи, прокурор ва судга тақдим этилади ва уларнинг (иш мате­риалларига қўшиш ёки қўшмаслик тўғрисидаги) қарори билан улар иш материалларига тикиб қўйилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling