Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet103/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Сўроқ қилишда таржимон қатнашаётган бўлса, у сўроқ қилинаётган шахснинг баённомадаги кўрсатувини унга оғзаки таржима қилади, сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларини эса, ёзма равишда таржима қилади. Таржимон кўрсатувлар ёзилган баённоманинг охирига ва ҳар бир саҳифасига алоҳида, шунингдек, сўроқ қилинувчининг ўз қўли билан ёзиб берган кўрсатувларининг таржимасига имзо чекади.

1. Сўроқ жараёни ва натижаларини қайд этиш муайян жиноят иши бўйича дастлабки терговни олиб борадиган суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд муҳокамасида эса, − суд котиби томонидан олиб борилади.



  1. Сўроқни барча процессуал талабларга биноан тўғри амалга ошириш ҳамда унинг натижалари иш юзасидан далил тариқасида тан олиниши учун сўроқ қилувчи уни ўтказиш босқичларининг қўйидаги талабларига амал қилиши керак: а) сўроқ қилинувчига унинг сўроқ ҳаракатида мавжуд бўлган ҳуқуқ ва бурчларини ва унинг процессуал ролини тушунтириш; б) сўроқ қилинувчи шахснинг бевосита сўроқ ҳаракатида унинг ҳуқуқ ва бурчларининг амалга оширилишини таъминлаш; в) сўроқ жараёни ва натижаларини қайд этиш. Сўроқ ўтказишнинг бирон бир босқичи ўз вақтида бажарилмай қолса, сўроқ қилинувчининг процессуал ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари чекланган ёки бузулган деган ҳулоса чиқаришга асос бўлади ва олинган курсатувлар далил тариқасида тан олинмайди.

  2. Сўроқ жараёнида баённома билан бир қаторда овозни ёзиб олиш, видеоёзув ва кинога олиш ҳам қўлланилиши мумкин. Бу тўғрида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд баённомада тегишли овозни ёзиб олиш, видеоёзув ва кинога олиш восита­ларининг техник жиҳатларини қайд этишлари лозим бўлади. Масалан, унинг тезлиги, овоз ёзиш қандай тасмага ёзилгани, тасманинг маркаси қайд этилиши керак. Бундан ташқари фонограммани сўроқдан кейин сўроқ қилинувчи қайтадан эшитгани ва фонограмма тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари баённомада албатта қайд этилиши керак.

4. Овоз ёзиб олиш, видеоёзув ва кинога олиш воситаларини ишлатиш қўйидаги вазиятларда мақсадга мувофиқ: а) 14 ёшдан кичик бўлган болаларнинг кўрсатувларини қайд этишда; б) кўзи ожиз, саводи йўқ ёки саводи паст бўлган шахсларни, уларнинг кўрсатувлари баённомада қайд этилган бўлсада, ўқиб чиқишга имкониятлари бўлмаса ёки уларни ўқиб чиқиш учун қийнал­салар; в) таржимон орқали сўроқ қилинадиган шахсларнинг кўрсатувларини; г) келажакда суд мажлисида иштирок этишга имкони бўлмайдиган шахсларнинг кўрсатувларини; д) oғиp жиноятларда айбланган айбланувчиларнинг кўрсатувларини қайд этишда; ж) шахс сўроқ пайтида ўзига нисбатан ноқонуний усуллар ва воситалар гуёки қўлланилган деб келажакда шикоят бериш эҳтимоли бўлса; з) ҳаёти хавф остида бўлган шахслар­нинг кўрсатувларини қайд этишда, агар улар оғзаки маълумот бериб, ўз қўли билан ёзиш имкониятига эга бўлмасалар.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг хоҳиши бўйича ҳар қандай шахснинг кўрсатувлари вақтида овоз ёзиш, видео ва кино воситаларини ишлатиш ҳуқуқи берилган.
5. Сўроқ баённомасининг кириш қисмида қўйидагилар қайд этилиши керак: уни ким (унинг мансаби, лавозими, фамилияси, исми), қачон (сўроқнинг бошланиш ва якунланиш вақти), қаерда сўроқ қилганлиги (аҳоли яшайдиган пунктнинг номи, терговчининг кабинети ёки бошқа хона), ким сифатида сўроқ қилганлиги (айбланувчи, гумон қилинувчи, жабрланувчи, гувоҳ сифатида), қандай шахслар иштирокида сўроқ қилганлиги (прокурор, тергов бўлимининг бошлиғи, таржимон, ўқитувчи, вояга етмаганнинг қонуний вакили, ҳимоячи, уларнинг фами­лиялари, исмлари, оталарининг исмлари зарур бўлса, турар-жойлари кўрсатилади). Сўроқ қилинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган куни, ойи, йили ва жойи, миллати, маълумоти, қайси ўқув юртини ва қачон, қайси мутахассислик бўйича тамомлагани, иш жойи - корхона, муассаса, ташкилот ва давлат идорасининг тўлиқ номи ва бу шахснинг аниқ лавозими, иш телефони, турар жойининг аниқ манзили ва уй телефони, шунингдек, айбланувчи, гумон остидаги шахсга бўлган муносабати ва алоқалари (танишлиги, қариндошлиги, дўст, унга салбий муносабатлиги, ҳамқишлоғи, қўшниси, бир жойда ишлайдиган ҳамкасаби ва ҳоказолар) қайд этилади. Айбланувчи ва гумон қилинувчининг фуқаролиги, оилавий аҳволи, муқад­дам судланганлиги кўрсатилади. Заруриятга қараб айбланувчи ва гумон қилинувчи шахсларнинг сўроқ баённомаларида бошқа маълумотлар ҳам келтирилиши мумкин.
Экспертнинг сўроқ баённомасида қўйидагилар қайд этилиши лозим: унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни; турар жойининг манзили; умумий ва махсус маълумоти; илмий унвони ва номзодлик даражаси; ишлаш жойи ва мансаби; илмий-тадқиқот ва эксперт сифатида иш стажи.
6. Баённомада таржимон, вояга етмаганнинг қонуний вакили иштирок этишига қараб уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунти­рилганлиги тўғрисида тегишли ёзувлар қайд этилиши керак.
7. Баённомада сўроқ қилинувчи кўрсатувларини ўз қўли билан қайд этиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли унга ўзининг кўрсатувларини ўз тилида қайд этиб, ҳар қандай беибо ва одамнинг қадр-қимматини туширувчи сўзларсиз ифодалаб бериш тавсия этилади.
Эркин сўзлаб бериш матнидан кейин тегишли саволлар ва уларга бўлган жавобларни қайд этиш зарур.
8. Овоз ёзиш воситаси сўроқда қўлланилган бўлса, сўроқ баённомасида фонограммани эшитилгани қайд этилади. Сўроқ қилиш жараёни тамом бўлгандан кейин ва магнит тасмасига ишга тааллуқли бўлмаган саволлар, киноялар ва мулоҳазалар ёзиб олинганига қарамай, уларни баённомада қайд этмаслик керак. Сўроқда овоз ёзиш воситаси қўлланилганлиги бўйича баённомада қўйидагилар қайд этилади:а) овоз ёзиш воситаси­нинг қўлланилгани; б) қайси мутахассис томонидан овоз ёзиш воситаси қўлланилгани ва унинг маълумотлари (иш жойини, мансаби, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми); в) баён­номада сўроқ иштирокчилари овоз ёзиш воситаси ишлатилиши тўғрисида огоҳлантирилганлиги; г) овоз ёзиш воситасининг техник параметрлари (магнитофон ёки диктофоннинг маркаси, магнит тасманинг хили, унинг овоз ёзиш тезлиги); д) овоз ёзиш шароитлари; магнит тасмасига ёзилган ахборотнинг хусусият­ларини баҳолаш учун тегишли маълумотларни (масалан, ташқи муҳитдан тасмага ёзилиб қолган шовқин-суронларни, уларнинг сабаби ва келиб чиқишини ва ҳ.к.); е) фонограммани сўроқ қатнашчиларига эшиттирилганлиги фактини белгилаш; сўроқ қатнашчиларига фонограммага тегишли қўшимча ёки ўзгарти­ришлар киритиш бўйича берилган саволга уларнинг жавоблари­ни ҳам баённомада қайд этиш керак.
9. Баённомада сўроқ қилинувчи гувоҳ ва жабрланувчининг процессуал мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиши қайд этилади (117-моддага берил­ган шарҳга қаранг). Бундан ташқари сўроқ қилинувчи шахснинг саломатлик ҳолати ҳам қайд этилади. Вояга етмаган сўроқ қилинувчининг барча кўрсатувлари сўзма-сўз қайд этилади. Вояга етган шахснинг талаффузига ўхшатиб қайд этиш ман этилади.
10. Сўроқ қилинувчи ўз баённомасини ўзи ўқийди ёки унинг хоҳиши бўйича баённома унга ўқиб берилади. Сўроқ қилинув­чининг талаби бўйича баённомага тегишли ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши лозим.
11. Баённоманинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади: а) агар сўроқ қилинувчи ўз кўрсатувларини ўз қўли билан қайд этган бўлса, баённомада бу факт қайд этилади ва сўроқ қилинувчи: "Баённомани ўз қўлим билан ёздим" ёки "менинг сўзим баённомада тўғри ва аниқ қайд этилган" деб баённоманинг охирида уни тасдиқлаб, ўз имзосини қўяди; б) баённома сўроқни ўтказувчи, сўроқ қилинувчи ва шу тергов ҳаракатининг барча иштирокчилари томонидан имзола­ниши керак (прокурор, тергов бўлимининг бошлиғи, тергов бригадасининг бошлиғи, ўқитувчи, қонуний вакил, ҳимоячи, таржимон ва бошқалар); в) агар баённомада бир неча варақда шахснинг сўроғи қайд этилган бўлса, у ҳолда баённоманинг ҳар бир варағи сўроқ қилинувчи томонидан имзоланиши керак, имзо ҳар бир варақда бўлган матннинг энг охирги сатри тагига қўйилади; г) таржимон билан сўроқ қилинганда таржимон баённоманинг ҳар бир варағига, шунингдек, баённоманинг охирига ўз имзосини қўяди.
12. Агар сўроқ қилинувчи ўз имзосини қўйишдан бош торт­са, терговчи бу фактни баённомада қайд этади ва шахс имзо чекишдан воз кечиш сабабларини айтса, унинг тушунтириш­ларини баённомада қайд этади. Агар сўроқ қилинувчи шахс баённомани имзолаш имкониятига эга бўлмаса, ишга алоқаси бўлмаган ҳар қандай вояга етган шахсни таклиф қилиб, сўроқ қилинувчининнг розилигига асосан кўрсатувларни баённомада тўғри қайд этилганлигини тасдиқлаш ундан илтимос қилинади ва ушбу шахс унга кўрсатилган баённомага имзо қўяди.
13. Агар кўрсатувлар стенография усули билан қайд этилган бўлса, стенограммадан машинкада босилган матн илова қилиниши лозим.
14. Баённомага терговчи ўз қўли билан қўшимча ёзувлар киритиши мумкин. Баённомага имзо чекилганда терговчи баённомада гувоҳнинг илтимосига кўра, у кўрсатувларни ўз ташаббусига асосан ўзи қайд этганини кўрсатади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling