Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
98-модда. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш
Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилиш олдидан сўроқ қилинувчидан унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган вақти (йили, ойи, куни) ва туғилган жойини, яшаш жойи ва иш жойини, мансаби, машғулот тури, маълумоти, оилавий аҳволини, судланганлиги ёки судланмаганлигини аниқлаши ҳамда бу маълумотларни жиноят ишидаги ёки сўроқ қилинувчининг шахсий ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириб кўриши ёхуд сўроқ қилинувчи ўзини ким деб таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар билан ишонч ҳосил қилиши лозим. 1. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш – сўроқ қилишнинг дастлабки энг муҳим жиҳатларидан бири. Суриштирувчи, терговчи ва суд сўроқ қилишдан олдин – сўроқ қилинувчи айнан ўша сўроқ қилиниши керак бўлган шахслигига аниқ ишонч ҳосил қилиши лозим. 2. Шарҳланаётган мазкур модданинг талабларига риоя қилмаслик сўроқ қилинувчининг шахси ким эканлиги тўғрисидаги масаланинг ечилмаганлиги ва шу юзасидан олинган маълумотлар манбаининг аниқланмаганлигига олиб келади. Бу ҳолда шахси аниқланмаган шахснинг кўрсатувларида мавжуд бўлган маълумотлар ўз ҳуқуқий кучини йўқотади ва далил сифатида тан олинмайди. 3. Моддада назарда тутилган ва аниқланиши лозим бўлган ҳолатлардан ташқари, баъзи жиноят ишлари бўйича, сўроқ қилинувчининг ҳуқуқий лаёқатлилиги, вояга етмаган болалари ёки қарамоғида бўлган шахслар, оғир касаллиги бор-йўқлиги, психоневрологик ва наркологик диспансерлар ҳисобида туриш-турмаслиги каби маълумотлар ҳам аниқланиши лозим. 3. Қоида бўйича сўроқ қилинувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида фуқаролик паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи ва шу шахснинг фотосурати бўлган тегишли давлат идораси томонидан берилган бошқа гувоҳнома тан олинади. Агар сўроқ қилинадиганнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаса, унинг кимлигини бошқа шахслар орқали ёхуд ички ишлар органларидаги маълумотлардан фойдаланиб аниқланади. Шу билан бирга агар шахснинг ёшини аниқлаш зарур бўлса тиббий экспертиза тайинланиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling