Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Далилларни текшириш


Download 0.79 Mb.
bet93/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

94-модда. Далилларни текшириш


Иш бўйича қабул қилинадиган қарор синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган далилларга­гина асосланган бўлиши лозим. Текширув қўшимча далил­ларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин.

1. Суриштирувчи, терговчи ва суднинг ҳар бир қабул қила­диган қарориқонуний, асослантирилган ва адолатли бўлиши керак. Бунга фақат исботлаш орқали эришиш мумкин. Исбот­ланиши лозим бўлган барча ҳолатлар тўла, ҳар томонлама, холисона синчковлик билан текширилган далилларга асослани­ши керак:


а) тўла текшириш деганда жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни исботлаш учун етарли далилларни тўплаш тушунилади;
б) ҳар томонлама текшириш айбланувчининг айбини ҳам оғирлаштирадиган, ҳам енгиллаштирадиган далилларни тўплашни назарда тутади;
в) холисона текшириш суриштирувчи, терговчи ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаслиги, ҳалоллиги ва поклигини назарда тутади.
г) синчковлик деганда, аввало масъуллик, эътиборлилик, ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий онгни тушуниш керак.
Суриштирувчи, терговчи ва суд тўпланган далилларни ва ички ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча далилларни топишга ҳаракат қилиши керак. Бу далиллар текширилаётган далил­ларни тасдиқласа ёки рад этса ҳам муҳим ҳисобланади.


95-модда. Далилларга баҳо бериш


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling