Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо


Download 0.79 Mb.
bet92/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

93-модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо
чека олмаслик ҳолларини тасдиқлаш


Суриштирувчи ёки терговчи процесс иштирокчиларидан биронтасининг ёки бошқа шахсларнинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари баённома­сига имзо чекишдан бош тортганлиги тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Юқорида назарда тутилган ҳолларда суд мажлиси баённомасининг суд ҳаракатлари тўғрисидаги ёзувларини имзолашдан бош тортилганлиги ҳақида шу баённомага ёзилади ҳамда уни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар.
Баённомага имзо чекишдан бош тортган шахс бош тортиш сабабини тушунтиришга ҳақли. Бу тушунтириш баённомага киритилиши лозим.
Тергов ёки суд ҳаракати иштирокчиси ўзининг жисмоний нуқсони туфайли баённомани ўқиб, имзолай олмаса, баённомани унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки мазкур шахс ишонадиган бошқа фуқаро ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.

1. Тергов ҳаракати баённомасига процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар икки ҳолатда имзо чекмасликлари мумкин. Биринчи ҳолатда − ўтказилган ва расмийлаштирилган тергов ҳаракатидан норози эканликларини изхор қилиб ёки атайин имзо чекишдан бош тортганларида. Иккинчи ҳолатда −имзо чекиш имкониятлари бўлмаганда.


Тергов ҳаракати баённомасига атайин имзо чекишдан бош тортиш ўз мажбуриятини бажармаслик ҳисобланади. Бундай ҳолда суриштирувчи, терговчи баённомага ушбу ҳолатни қайд қилади ва ўз имзоси билан уни тасдиқлайди.
2. Суд муҳокамасида шундай ҳолат юз берса, суд мажлиси баённомасига бу ҳақда қайд қилиниб, раислик қилувчи имзо чекади ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан уни тасдиқ­лайди.
3. Ушбу қонуннинг мазмунидан фақат манфаатдор иштирок­чилар эмасбалки, тергов ҳаракатини амалга оширишда ишти­рок этган барча шахсларназарда тутилган. Дастлабки терговда суриштирувчи, терговчи, суд муҳокамасида раислик қилувчи судья имзо чекишдан бош тортиш сабабини аниқлашлари, ўз ўрнида процесс иштирокчиси ҳам имзо чекишдан бош тортиш сабабини тушунтириши лозим. Ўртадаги келишмовчиликни бартараф қилишнинг иложи бўлмаганда бу ҳақда баённомага тушунтириш киритилиши сўнгра юқорида қайд қилинган тартибда имзоланиши керак.
4. Агар процесс иштирокчиси ўзининг жисмоний камчилиги туфайли баённомани ўқиб, имзо чека олмаса, унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки унинг ишонган кишиси баённомани ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳолат албатта баённомага қайд қилиб қўйилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling