Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар


Download 0.79 Mb.
bet90/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

91-модда. Далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар.
Баённомага иловалар


Далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланилиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, суд далилларни мустаҳкамлашнинг бу усулларини қўлла­нишга кўмаклашиш учун мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи, суд томонидан далилларни қайд этишнинг қандай усуллари қўллангани, фойдаланилган аппаратлар, асбоблар, ускуналар, материалларнинг техни­кавий тавсифи келтирилиб, тегишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва натижалари акс эттирилган фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвирлар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова қилинади. Ҳар қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва холислар, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар.

1. Жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган ҳар бир ҳолат бўйича рад қилиб бўлмайдиган далилларни топиш, тўплаш, баҳолашдан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, тергов ҳаракатлари ва суд мажлиси баённомаларига факт ҳақидаги маълумотларни қайд этиш билан бирга албатта овоз ёзиш, кинотасвир, видеоёзув, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёр­лаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Суриштирувчи, терговчи, суд бу усулларни тегишли равишда қўллаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг хизматларидан фойдаланиши лозим.


2. Суриштирувчи, терговчи тергов ҳаракатлари ва суд баённомаларида далилларни қайд этишнинг қандай усулларни қўлланилганлиги, қандай аппаратлардан, асбоб, ускуналардан, материаллардан фойдаланганлиги, уларнинг техник тавсифи нималардан иборатлигини акс эттириши керак.
3. Амалга оширилган тергов ва суд ҳаракатларининг қандай олиб борилганлиги ҳамда унинг натижаларини ўзида акс эттир­ган фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвир­лар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённо­мага илова қилинади.
Ҳар бир иловага ўтказилган тергов ёки суд ҳаракатининг номи, жойи, вақти, санаси, кўрсатилади ва уни изоҳловчи матн баён қилинади. Бу матнни дастлабки терговда суриштирувчи, терговчи, судда эса суд мажлисида раислик қилувчи судья ва суд котиби ўз имзолари билан тасдиқлашларикерак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling