Жиноят-процессуал кодексига
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади: 1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш;
- мотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳара
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини қўриқлаш Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида фуқароларнинг, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлаш таъминланиши керак. Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади: 1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш; 2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш; 3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно. Тергов ёки суд ҳаракатлари билан боғлиқ ишларни бажараётганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва ишда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этаётган шифокорлардан бошқа шахсларнинг ўзга жинсдаги шахсни яланғоч қилиб ечинтириш чоғида ҳозир бўлишлари тақиқланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья тергов ва суд муҳокамаси жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва бошқаларнинг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. Бунинг учун шундай маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этадиган шахслар доираси чекланади, иштирокчилар эса уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади. Тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар ва ҳужжатлар тегишли баённомаларда аниқ кўрсатилиши керак. Шу билан бирга нарса ёки ҳужжат эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси топширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқаси бўлмаган нарса ва ҳужжатлар қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши керак. Фуқаролар сақлаши тақиқланган нарса ва ҳужжатлар йўқ қилиниши ёхуд уларни сақлашга ваколати бўлган ва уларни тасарруф этадиган муассасалар ёки ташкилотларга берилиши лозим. 1. Жиноят процессида ҳақиқатни аниқлаш ва жиноят иши юзасидан зарур бўлган ҳолатларни тўла, ҳар томонлама ва холисона исботлаш учун ўтказиладиган тергов ҳаракатлари у ёки бу даражада фуқароларнинг, шунингдек, корхона муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказиши мумкин. Ушбу моддада қандай ҳаракатларни қилиш тақиқланганлиги баён этилган. 2. Исбот қилиш процессида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади: 1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш; 2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига эришиш; 3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов ҳаракатлари олиб бориш, тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно. 3. Тергов ҳаракатлари шахснинг иззат-нафсига, ҳаётига, соғлиғига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда, жумладан, шахс яланғоч ҳолда гувоҳлантирилиши лозим бўлса, мутахассис ва эксперт сифатида иштирок этаётган шифокорлардан ташқари бошқа жинсдаги шахсларнинг тергов ҳаракатида иштирок этиши тақиқланади. 4. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг шахсий ҳаётига ва тадбиркорлик фаолиятига тегишли маълумотлар сир сақланиши лозим. Бунинг учун, биринчидан, ушбу масала билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахслар сони камайтирилади, иккинчидан улар сирни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, тилҳат олинади. 5. Тергов ҳаракатлари ёки суд ҳаракатлари ўтказишда жиноятга алоқадор ашёвий далиллар ҳужжатлар ёки алоқадор бўлмаса ҳам сақлаш тақиқланган нарса ва буюмлар, масалан, ўқ отар қуроллар, наркотик моддалар ва х.к. топилиши мумкин Бундай ҳолда олиб кетиладиган нарсалар албатта баённомага киритилиши ва баённома нусхаси нарса ва ҳужжатнинг эгасига топширилиши керак. Бу ҳақда ундан тилхат олинади. Агар олинган нарса ва ҳужжатлар ишга алоқадор эмас деб топилса, эгасига қайтарилади ҳамда тегишли равишда расмийлаштирилади. Фуқаролар томонидан сақланиши ман этилган нарса ҳужжатлар эса йўқ қилинади ёки ваколати бўлган мансабдор шахсларга, корхона, муассаса ёки ташкилотларга топширилади. Бу ҳақда жиноят иши материалига маълумотнома қўшиб қўйилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling