Жиноят-процессуал кодексига
-БОБ. ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
10-БОБ. ТЕРГОВНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
96-модда. Сўроқ қилиш жойи Суриштирувчи ёки терговчи гувоҳни, жабрланувчини, гумон қилинувчини ва айбланувчини суриштирув, дастлабки тергов ўтказиладиган жойда ёки сўроқ қилинувчи қаерда бўлса, ўша жойда, суд эса суд муҳокамаси юритилаётган жойда сўроқ қилади. 1. Терговнинг умумий қоидалари – бу барча тергов ҳаракатларига тегишли бўлган процессуал нормалар. Тергов ҳаракатларининг асосий турлари амалга ошириладиган ҳаракатларга кўра ажратилади. Уларданбири – бу сўроқ қилиш. Сўроқ қилиш – процессуал тартибда бирор-бир шахсдан савол жавоб орқали оғзаки кўрсатувлар олиш ва уларни процессуал ҳужжатда тўғри акс эттиришдан иборат тергов ҳаракатидир. 2. Шахсни сўроқ килиш жойи тўғрисида сўроқ килиш баённомасида кўрсатилиши лозим. 3. Одатда сўроқ қилиш жойи бу терговчининг хонаси ҳисобланади. Тергов иши бўйича шахс унинг ўқиш, ишлаш ёки турар жойида ёхуд тергов органига чақирилиб сўроқ қилиниши ҳам мумкин. Вазиятни инобатга олиб, сўроқ қилинадиган шахс қаерда бўлса, ўша жойда сўроқ қилинади. 4. Шахснинг ўқиш, ишлаш ёки турар жойи бўйича сўроқ қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: а) сўроқ қилинаётган гувоҳлардан бир нечтаси бир жойда яшаётган ёки айнан бир жойда ўқиётган ёки ишлаётган бўлсалар; б) оилавий ва бошқа ҳолатларга кўра, шахснинг тергов қилиш жойига етиб келишга имкони бўлмаса; в) шахс касаллиги туфайли сўроққа кела олмаса, сўроқни кейинга қолдириш эса салбий ҳолатларга олиб келадиган бўлса. 5. Кечиктириб бўлмайдиган сабабларга кўра, сўроқ бошқа тергов ҳаракатини ўтказиш жойида ҳам ўтказилиши мумкин (масалан, воқеа жойини кўздан кечириш ёки тинтув пайтида). Агар шахс жиноят содир бўлган жойда бўлган муҳим ҳолатларни эслашга қийналса, сўроқ, жиноят содир этилган жойда ўтказилиши мақсадга мувофиқ. 6. Агар шахс узоқ жойда яшаса, сўроқ қилиш тўғрисидаги топшириқни терговчи ўша ҳудуддаги тергов органига юборишга ҳақлидир. 7. Зарурат туғилганда шахс вақтинча турган жойида, касалхонада, вокзалда, дам олиш жойида, кемада, самолётда сўроқ килиниши ҳам мумкин. 8. Айнан бир иш бўйича чақирилган бир неча шахсларни бир бирининг ҳузурида сўроқ қилиш ман этилади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд иш буйича чақирилган шахсларни ўзаро фикр алмашиш, мулоқотда бўлиш ҳолларининг олдини олиши ва бир-бири билан маслаҳат қилмаслигини таъминлаши керак. 9. Суд муҳокамаси пайтида сўроқ қилиш жойи суд мажлиси ўтказиладиган зал ҳисобланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling