Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Сўроқ қилиш учун чақирув
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тергов ҳибсхонасида, вақтинча қабул қилиш-тақсимлаш қабулхоналари, жазони ижро этиш ёки тарбия колонияларида сақланаётган шахслар шу муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади.
97-модда. Сўроқ қилиш учун чақирув
Гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек, озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади.Чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин. Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётганлиги, қайси кунда ва қайси соатга келиши кераклиги, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозим. Чақирув қоғози чақирилувчига топширилиб, тилхат олинади. Чақирув қоғози олиб борилганда чақирилувчи вақтинча йўқ бўлса, унга бериб қўйиш учун чақирув қоғози у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига, ётоқхона маъмуриятига, уй эгасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Тергов ҳибсхонасида, вақтинча қабул қилиш-тақсимлаш қабулхоналари, жазони ижро этиш ёки тарбия колонияларида сақланаётган шахслар шу муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади. 1. Сўроқ қилиш учун чақирув ушбу тергов ҳаракатини амалга ошириш учун асос бўлганида амалга оширилади. Сўроқ қилиш учун асос тергов олдида турган масалаларни ҳал этиш учун шахс тегишли маълумотларга эгалиги ҳақида фикр ёки тусмолдир. Сўроқ, бунинг учун тегишли процессуал шароитларни яратишни тақозо қилади. 2. Шарҳланаётган моддада сўроқ қилиш учун чақиришнинг умумий тартиби белгиланган. Шахсни сўроқ қилиш учун одатда чақирув қоғози орқали чақирилади. Чақирув қоғози почта-телеграф орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув қоғозини топшириш пайтида, қабул қилиб олган шахсдан вақти кўрсатилган ва имзоланган тилхат олинади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин. Алоқа воситалари орқали юбориладиган чақирув қоғози расмий хабарнома шаклидаги ҳужжат ҳисобланади. Унда чақирув қоғозининг барча реквизитлари кўрсатилган бўлиши шарт. 3. Агар чақирув қоғозини сўроқ қилинадиган шахсга бевосита бериш имкони бўлмаса, хат ташувчи ёки чопар уни шу шахс билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига ёки маҳалла бошқарувининг раиси ёки котибига, шунингдек, шахс ишлайдиган тегишли корхона, муассаса ёки ташкилотнинг раҳбариятига топширади ва вақти кўрсатилган тилхат олади. 4. Озодликдан маҳрум этилган маҳкум, қамоқда сакланаётган айбланувчи, судланувчи ушбу муасссасаларнинг маъмурияти орқали сўроққа чақирилади. 5. Чақирув қоғозида: шахснинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми, аниқ турар жойи, қайси тергов органига ким сифатида чақирилиши, қаерга, қайси кун ва қайси соатга чақирилгани, ким томонидан ва кимнинг ҳузурига чақирилгани кўрсатилиши лозим. Бундан ташкари чақирув қоғозида узрли сабабларсиз сўроққа келмаганлиги учун қандай оқибатлар рўй бериши ҳам кўрсатилиши керак. 6. Чақирув қоғозининг тилхат қисмида чақирилган шахс чақирув қоғозини қайси куни, соат нечада олгани, исми ва фамилиясини ёзиб, имзо қўйиши шарт. Бу ҳужжат шахс сўроққа чақирилганлиги тўғрисида бевосита далил сифатида тан олинади ҳамда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга иш материалларига қўшиб қўйиш учун юборилади. 7. Агар гувоҳ, жабрланувчи, озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи чақирув қоғозини олишдан бош тортса, чопар ёки хат ташувчи чақирув қоғозига бу ҳақда тегишли ахборот ёзиб суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга топшириши мумкин. Бундай ахборот сўроққа келмаган шахсни мажбурий равишда олиб келиш учун асос бўла олади. Ахборотда уни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши ва унинг имзоси бўлиши керак. Вояга етмаганлар ота-онаси ёки қонуний вакили ёхуд улар тарбияланаётган болалар муассасасининг маъмурияти орқали чақирилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling