Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш


Download 0.79 Mb.
bet15/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

13-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш


Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томо­нидан якка тартибда кўрилади.
Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрил­ганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.
Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва назо­рат тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоят­лари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий суди­нинг тегишли судлов ҳайъатларида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.
Суд раёсати ишларни раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлгандагина кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми унинг тар­кибидагилардан камида учдан икки қисми ҳозир бўлгандагина ишларни кўриб чиқади.

1. Ишни кўриб чиқувчи суд органларининг таркиби муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида жи­ноят ишларини кўриб тўғри ва аниқ, қонуний ҳал қилувчи чи­қувчисуднинг таркиби асосан қуйидагилардан иборат бўлади: якка судья; судья ва халқ маслаҳатчилари; судьялар таркиби.


2. Судья якка тартибда Ўзбекистон РеспубликасиЖК15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутил­ган жиноятлар тўғрисидаги ишларни, яъни ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёхуд унча оғир бўлмаган, қонунда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган, шунингдек, эҳтиёт­сизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо на­зарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Судья ва икки нафар халқ маслаҳатчилари биринчи инстан­ция тарзида қолган барча жиноятлар тўғрисида ишларини кўриши мумкин. Халқ маслаҳатчилари жиноят ишини кўришда судья билан тенгҳуқуқларга эга, улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи судья билан тенг ҳуқуқга эга.
Уч нафар судья – Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция бўйича ишларникўриб чиқади.
3. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида ҳукм ва бошқа қарорларнинг қонунийлиги, асослилигини ва адолатли эканини текшириш фақат ҳайъат таркибида амалга оширилади. Ўрта бўғин судлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди­нинг суд ҳайъатларидауч нафар судья томонидан, мазкур суд­ларнинг раёсатларида эса раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми маж­лисида – унингаъзоларидан камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда кўриб чиқади.
Ишларни ҳайъатда кўриб чиқиш шуни англатадики, жиноят ишларига доир биронта қарор, якка тартибда қабул қилиниши мумкин эмас. Суд ҳайъати таркибидагиларнинг барчаси ёки кўпчилигининг фикрини ифодаловчи суд ҳайъатининг хулосаси бўлиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling