Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат


Download 0.79 Mb.
bet16/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

14-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат
қонунга бўйсуниши


Одил судловни амалга оширишда судьялар ва халқ маслаҳатчилари мустақилдирлар ҳамда фақат қонунга бўйсунадилар. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари жиноят ишларини қонун асосида кўриб чиқадилар ва ҳал қиладилар.
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-модда­сида “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” деб белгиланган.


2. ЖПКнинг ушбу моддасида белгиланишича, судьялар ва халқ маслаҳатчиларига ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини монеликсиз ва самарали амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ҳеч ким судьялар ва халқ маслаҳатчиларига тазйиқ ўтказишга ҳамда муайян жиноят иши қандай ҳал этилиши лозимлигини ўргатишга ҳақли эмас. Ишнинг холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёки ноқонуний қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларга, халқ маслаҳатчиларига ҳар қандай таъсир ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Демак, судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг мустақиллиги ҳамда фақат қонунга бўйсуниш принципи жиноят ишларини кўриб чиқишда судьяларни ҳар қандай таъсирлардан ҳимоя қилади. Жиноят процесси ушбупринципининг асосий моҳият­ларидан бири ҳам ана шундадир.
3. “Судлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Рес­публикаси Қонунида судьялар мустақиллигининг кафолатлари, шу жумладан ҳуқуқий ҳимоялаш, моддий ва ижтимоий таъ­минлаш чоралари белгиланган.
Бундан ташқари, судьялар мустақиллиги шу билан ҳам кафолатланадики, Олий суд Раиси, Раис ўринбосарлари ҳамда аъзолари Олий Мажлиснингаъзоси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ҳамда бошқа давлат ҳокимияти вакиллик органла­рининг депутати бўлолмайдилар. Судьялар, шу жумладан, туман судьялари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаш­лари мумкин эмас.
4. Судьяларнинг мустақиллиги улар фақат қонунга бўйсун­ган тақдирда,қонун устуворлиги эса судьялар ташқи ва ички омиллар таъсиридан ҳимояланган тақдирда мумкин бўлади. Қонунга бўйсунмаган ҳолдаги мустақиллик ўзбошимчаликка олиб келиши мумкин. Агар судьялар бирон-бир идора ёки мансабдор шахсга тобе бўлганида, фақат қонунга бўйсуниш мажбурияти аслида йўққа чиққан бўларди.
5. Жиноят процессининг барча суд босқичларида судья ҳар қандай масалани қонун асосида, виждонан, ўзининг ички ишончи бўйича ишга доир ҳамма ҳолатларни ҳар томонлама текшириб чиқиш ҳамда далилларга ўзи баҳо бериш натижасида ҳал қилади. Ишнинг суд муҳокамасида судумумий қоидага кўра айблов хулосасида баён қилинган хулосалар билан ҳам, ишни кўриб чиқиш борасида вужудга келадиган барча масала­ларни ҳал этишдаги тарафлар фикри билан ҳам, шунингдек, улар келтирган далиллар доираси билан ҳам боғланмаган. Шу­нинг учун суд тарафлардан бирининг илтимосномасига муво­фиқ ёки ўз ташаббуси билан гувоҳни, экспертни чақиртириши мумкин, етишмаётган далил билан ишни тўлдириши мумкин. Суд (судья) шахсга қўйилган айбловни ёки унинг бир қисмини исботланмаган деб ҳисоблаши ва ўз ишончига мувофиқ айбловни ўзгартириши ёки судланувчини оқлашии, янги айблов бўйича ёки янги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзгатиши, ишни қўшимча тергов қилиш учун қайтариши мумкин.
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг мустақиллиги ҳамда уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципига биноан улар ўзи кўрилаётган ишга нисбатан ҳар қандай тахмин ва ғараз­ликдан холи бўлишлари керак ҳамда ўз қарорларини шундай тартибда қабул қилишлари керакки, токи унда ҳар бир судья тенг ҳуқуқли бўлсин. Шунинг учун мазкур ишни кўриб чиқиш­га монелик қиладиган, унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар бўлса, судья ўзини ўзи рад этиши ва ишдан четлатилиши керак. Шунингдек, судья илгари шу ишни юритишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд мажлиси­нинг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни келгу­сида кўриб чиқишда қатнаша олмайди.
7. Судьянинг қарорлари овозларнинг оддий кўпчилиги билан қабул қилинади, бунда раислик қилувчи халқ маслаҳатчиларига таъсир кўрсатмаслик учун ҳаммадан кейин овоз беради, судьялар маслаҳатлашган пайтда эса мазкур иш юзасидан суд таркибига кирадиган судьяларгина у ерда бўлиши мумкин.
Судьяларнинг мустақиллиги принципи жиноят ишлари судьялар томонидан уларнинг асоссиз хоҳишига кўра ҳал этилишини, уларнинг назорат қилинмаслигини англатмайди. Юқори турувчи судлар қонунда белгиланган тартибда ҳукмлар­ни текшириш ҳуқуқига эгадир. Лекин апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси ҳукмни бекор қилиб, ишни янгитдан судда кўриш учун юбораётганда олдиндан хулоса чиқариб қўйишга, ўз қарори билан судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини чеклашга ҳақли эмас. Биринчи инстанция суди ишниқайта кўраётганда хулоса чиқариш бобида юқори судга тобе эмас, шунингдек, нафақат далилларни баҳолаш ва фактларни аниқ­лашда, балки жиноят қонунини қўллаш ва жазо тайинлашда ҳам мустақилдирлар.
Судьялар ўз вазифаларини амалга оширганда, шунингдек, хизматдан ташқари муносабатларида одил судлов нуфузига, судьянинг шаънига путур етказадиган ёки унинг холислигига шубҳа уйғотадиган барча нарсалардан йироқ бўлиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling