Жиноят-процессуал кодексига


) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича кучини йўқотиш муддати сабабли ёки бошқа қонуний асосга кўра иш қўзғатилиши ёки ҳукм ижро этилиши мумкин бўлмаса


Download 0.79 Mb.
bet12/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

4) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича кучини йўқотиш муддати сабабли ёки бошқа қонуний асосга кўра иш қўзғатилиши ёки ҳукм ижро этилиши мумкин бўлмаса;
5) ушлаб бериш тўғрисидаги талабномага асос бўлган қилмиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича жиноят ҳисобланмаса, шахсни ўзга давлатга ушлаб беришга йўл қўйилмайди.

1. Ҳар бир давлат ўз фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади. Фуқаро қаерда яшамасин, ўз давлатининг ҳуқуқий муҳофазасидадир. Шунга кўра, ҳар бир давлат ўз фуқаросини ажнабий давлатнинг талаби билан ушлаб беришга мажбур эмас. Лекин муайян ажнабий давлат билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома ёки битимда бошқача қоидалар назарда тутилган бўлиши мумкин. Ундаги қоидаларда маълум тоифадаги шахсларни, муайян турдаги жинояти учун ушлаб топширишга йўл қўйилади. Бу ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик шартларидан биридир.


2. Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жинояти учун Ўзбе­кистон Республикасининг фуқароси ажнабий давлат томонидан таъқиб қилиниши ва, бинобарин, ажнабий мамлакатга ушлаб топширилиши мумкин эмас.
3. Қайси ҳудудда бўлмасин, сиёсий тусдаги жиноят ёки ҳарбий ҳуқуқбузарлик учун ҳар қандай шахсни ажнабий давлатга ушлаб топширишга йўл қўйилмайди. Халқаро жиноят содир этиш ҳоллари бу қоидадан мустасно.
4. Шахс Ўзбекистон Республикасининг қонунларига кўра жиноят деб ҳисобланмайдиган қилмиши учун ажнабий давлатга ушлаб берилиши мумкин эмас. Шунингдек, шахс ўз қилмиши учун Ўзбекистон Республикасининг тергов органлари ёхуд суди томонидан ҳукм қилинган ёки унга нисбатан жиноят иши тугатилган бўлса, ажнабий давлат талабномаси бўйича ушлаб топширилмайди. Умумэътироф этилган тамойилга кўра, шахс бир қилмиши учун икки марта жиноий таъқиб қилиниши ва жазоланиши мумкин эмас.
5. Шахсни ушлаб бериш тўғрисида талабнома юборган давлатнинг қонунларига биноан шахс айбланаётган жиноят учун ўлим жазоси назарда тутилган бўлса ҳам талабнома бажарилиши мумкин эмас.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling