Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Хорижий давлатдан шахсни ушлаб бериш


Download 0.79 Mb.
bet10/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

8-модда. Хорижий давлатдан шахсни ушлаб бериш
тўғрисида талаб қилиш


Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хорижий дав­латларнинг тегишли муассасаларига Ўзбекистон Республи­каси ҳудудида жиноят содир этган шахсни ушлаб бериш тўғрисида, башарти унга нисбатан жиноят иши қўзғатил­ган ёки айблов ҳукми чиқарилган бўлса, халқаро шартнома­лар ва битимларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда талабнома билан мурожаат этади.
Ушлаб бериш тўғрисидаги талабномада, қоида тариқа­сида:
1) айбланувчининг (маҳкумнинг) фамилияси, исми, отаси­нинг исми, туғилган йили, фуқаролиги тўғрисидаги маълу­мотлар, ташқи қиёфасининг тавсифи, фотосурати;
2) содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари баёни ва қонуннинг бу жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи матни ва унда кўрсатилган жазо чоралари;
3) ҳукм чиқарилган жой ва вақт, ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги талабномага ҳукмнинг ёки уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарорнинг нусхаси илова қилинади.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган шахсни ушлаб бериш ажнабий давлат билан Ўзбекистон Рес­публикаси ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида шартнома ёки битим асосида амалга оширилади. Шахс айбла­наётган жиноят учун у яшаб турган давлат ва Ўзбекистон Рес­публикасининг қонунларига биноан озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазо кўзда тутилган бўлса, шахсни ушлаб бериш тўғ­рисида талабнома юборилиши ва қаноатлантирилиши мумкин.


2. Шахсни ушлаб бериш тўғрисида талабномани тасдиқлай­диган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура­сига юборилади. Бош прокуратура уларнинг асосли эканини текшириб, тегишли ажнабий давлат муассасаси ёки мансабдор шахсига талабнома юборади.
3. Талабномада қуйидаги ҳолатлар баён этилиши лозим:
- талаб юбораётган органнинг номи ва манзили;
- ушлаб берилиши талаб қилинаётган шахснинг фамилияси, исми, туғилган санаси, фуқаролиги, яшаш жойи, шахсига оид бошқа маълумотлар, шунингдек, имкон борича уни таниб олишга ёрдам берадиган ташқи қиёфасининг белгилари, фото­сурати ва бошқа материаллар;
- ушлаб берилиши талаб қилинаётган шахс содир этган жиноятнинг тавсифи, жиноят оқибатида етказилган зиён, ушбу жиноят учун жазо белгиланган Жиноят кодекси моддасининг матни;
- қонуний кучга кирган ҳукм ёки шахсни айбланувчи тари­қасида ишда иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорнинг нусхаси.
Жиноят иши қўзғатиш ва жиноий таъқиб қилиш учун шахс­ни ушлаб бериш тўғрисидаги талабномага шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини кўллаш ҳақида суднинг ажрими, агар у маҳкум этилган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан нусха ва ўталмаган жазо муддати ҳақида маълумотнома илова қилиниши лозим.
Талабнома ва унга оид материаллар халқаро тиллардан бирига таржима қилиниб, ҳар бир саҳифаси гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.
4. Ўзбекистон Республикаси ва ажнабий давлат ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида шартнома ёки битим тузилмаган ёхуд унда жиноят ишлари бўйича юз берадиган ҳолатлар тўла назарда тутилмаган бўлса, жиноят содир этган ва ҳукм қилинган шахсни ушлаб бериш ҳақида талабномани бажариш дипломатик йўл билан ҳал қилиниши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling