Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Чет эл муассасаларининг процессуал ҳаракатларни


Download 0.79 Mb.
bet8/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

6-модда. Чет эл муассасаларининг процессуал ҳаракатларни
бажариш тўғрисидаги топшириқларини ижро этиш


Ўзбекистон Республикасининг судлари ва тергов орган­лари ўзларига берилган чет эл муассасаларининг айрим суд ёки тергов ҳаракатларини бажариш: гувоҳлар, айбланувчи­лар, экспертлар ва бошқа шахсларни сўроқ қилиш, кўздан кечиришлар, экспертизалар, тинтувлар ўтказиш, ашёвий далилларни олиш ва тақдим этиш, зарур ҳужжатлар тузиш ва юбориш ҳамда бошқа ҳаракатларни бажариш тўғриси­даги топшириқларини ижро этадилар. Суд ёки тергов органларига бевосита келиб тушган чет эл муассасалари­нинг топшириқлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Прокуратура­си билан келишилган ҳолдагина ижро этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл муассасаларининг топшириқларини ижро этишда ушбу Кодекснинг 3-мод­дасида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Чет эл муассасасининг топшириғини ижро этиш мумкин бўлмаса, олинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Прокурату­раси орқали шу топшириқни юборган муассасага, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилган ҳолда қайтариб юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди хорижий давлатлар муассасалари билан юқорида айтилган масалалар бўйича алоқани бевосита амалга оширади.

1. Ажнабий давлатнинг ваколатли органлари ва мансабдор шахсларининг айрим процессуал, шу жумладан сўроқ қилиш, экспертиза, тинтув ўтказиш, ашёвий далил ва ҳужжатларни тақдим қилиш каби тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисидаги топшириқлари Ўзбекистон Республикаси судлари ва тергов органлари томонидан ҳуқуқий ўзаро ҳамкорликнинг кўрини­шидир.


Бундай топшириқларни тергов органлари Ўзбекистон Рес­публикаси Бош прокуратурасидан, судлар эса, Адлия вазир­лигидан рухсат олиб ижро этадилар. Агар топшириқни бажа­риш имконияти бўлмаса, бу ҳақда тергов органлари ва суд тегишинча Бош прокуратура ёки Адлия вазирлиги орқали топшириқ юборган ажнабий давлат органи ёки мансабдор шахсни хабардор қиладилар. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекис­тон Республикасининг Олий суди ажнабий муассасалар билан алоқани бевосита ўзи амалга оширади.
2. Ажнабий давлат муассасаси ва мансабдор шахсининг ҳуқуқий ўзаро ёрдам тарзидаги топшириқлари Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ равишда ижро этилади. Топшириққа кўра ажнабий давлат қонунларидаги қоидаларга риоя қилиш зарур бўлса, бу қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаса қўлланилиши мумкин. Бу борада дастлаб Ўзбекистон Республикасининг айрим давлат­лар билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги шартнома ёки битимларига риоя қилинмоғи шарт.
3. Мазкур топшириқларни бажариш чоғида тегишли ажнабий давлат вакиллари ҳозир бўлишлари ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақда топшириқ юборган ажнабий давлат муассасаси ёки мансабдор шахсига хабар берилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва хавфсиз­лигига раҳна солиши мумкин бўлган ажнабий давлатнинг топшириқлари бажарилиши мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling