Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш


Download 0.79 Mb.
bet228/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш


Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзға­тилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижти­моий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг мерос­хўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек, даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир.

1. Ушбу моддада жиноят процессида фуқаровий даъво беришнинг ҳуқуқий асоси берилган бўлиб, унда мулкий ёки маънавий зиён албатта жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида етказилган бўлишлиги, мулкий ёки маънавий зиён кўрган шахс ўзини шундай зиён кўрган деб ҳисоблаши лозимлиги, ушбу шахс ёки унинг вакилижиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.


2. Вояга етмаганларнинг, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво унинг қонуний вакиллари ва прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.
3. Агарда мулкий зиён бир неча шахсларнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан етказилган бўлса, жиноят процессида даъво бир неча шахсга нисбатан қўзғатилиши мумкин. Бу ҳолда шуни назарга тутиш керакки, жиноят процессидаги даъво бўйича биргаликда олиб борган ҳаракатлари билан зиён етказган шахслар, башарти уларнинг барчаси иш бўйича айбланувчилар (судланувчилар) ҳисобланса, биргаликда жавобгарликка торти­лиши мумкин.
4. Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин бўлиб, оғзаки даъво аризаси дастлабки терговда ёки судда баённомада қайд этилиб қўйилиши шарт.
5. Фуқаровий суд ишларини юритиш тартибидан фарқли ўлароқ, жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи тўланмайди.
6. Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикаст­ланган шахс вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳу­қуқига эга бўлади. Фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳаракатлари ёзма ёки оғзаки равишда жиноят иши бўйича мурожаат этишдан иборат. Даъвони қувватлаш ҳам дастлабки тергов жарёнида ва суд муҳокамасида амалга оширилади.
7. Бирон бир шахсга нисбатан жиноят иши тугатилган бўлса, унга нисбатан фуқаровий даъво қўзғатиш ман этилади. Бундай фуқаровий даъво фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатилиши мумкин.
8. Дастлабки тергов давомида фуқаровий даъво берилмаган бўлса, суд зарар кўрган шахсга ёки корхона, муассаса, ташкилотларга уларнинг судланувчига ёки қонунга кўра зарар учун моддий жавобгар ҳисобланувчи шахсларга нисбатан фуқаровий даъво келтириш ҳуқуқларини тушунтириши лозим.
Бундай даъво келтирилмаган тақдирда суд жиноий ҳаракат натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласини ўз ташаббуси билан муҳокама қилиб, мажбуриятни маҳкум зиммасига юклаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
9. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган, шунингдек, даъвосикўрмасдан қолдирилган, ўзини мулкий ҳамда маънавий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахслар уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақли­дирлар (ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги ”Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-қарори, 2-банди).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling