Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар
- Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДАЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ 33-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО. БОШҚА МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР 275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар Бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек, жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилади. Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади. 1. Шарҳланаётган модда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасиҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 8-моддасига мувофиқ, ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларини суд томонидан самарали равишда тикланишини талаб қилишга ҳақли. Жумладан, жиноят ишини тергов қилиш унинг суд муҳокамаси чоғида фуқаровий даъво қилиниши мумкин. 2. Жиноят процессида фуқаролар ва юридик шахслар айбланувчи, фуқаровий даъво бериш ҳуқуқига эгадирлар. Жиноят процессида фуқаровий даъволар жиноят оқибатида ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш, жабрланувчига етказилган тан жароҳатлари ёки жиноят оқибатида вужудга келган касаллиги туфайли даволанишга кетган харажатларини, шунингдек, жабрланувчини кўмиш ёки унга суғурта товони, нафақа ёки пенсия тарзида тўлов суммалари даъвонинг қийматини ташкил этади. 3. Одатда, бузилган ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги даъволар ва даъвогарнинг низога сабаб бўлган ҳуқуқини эътироф этиш ёки жавобгарнинг ҳуқуқи йўқлигини эътироф этиш тўғрисидаги даъволар фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилади. Зиён – аслида фуқаролик ҳуқуқига оид тушунча бўлиб, ФКнинг 985-моддасига биноан “Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайлифуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зиён, шунингдек,юридик шахсга етказилган зиённи етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим”лиги белгиланган. Аммо,жиноят ишларини судда юритиштартибида кўрилиши лозим бўлганжиноят туфайли етказилган мулкий ҳамда маънавий зиённи қоплаш тўғрисидаги даъвони жабрланувчи, қонунга кўра жиноят процессида ҳам беришга ҳақли. Бундай даъво жиноят иши билан бир вақтда кўрилиши ва ҳал қилиниши лозим бўлади. 4. Жиноят процессидаги фуқаровий даъво – кимнингдир фойдасига ҳал қилиш тўғрисидаги талабдир, чунки унинг мазмуни жавобгарни муайян ҳаракатларни даъвогар фойдасига содир этиши лозимлиги тўғрисидаги, жиноят туфайли етказилган мулкий ва маънавийзиённи қоплаш ҳақидаги талаб ҳисобланади. 5. Фуқаровий даъвони ҳамда жиноий айбловни биргаликда кўриб чиқиш жиноят туфайли жабрланувчининг бузилган мулкий ва маънавий ҳуқуқларини тезкор тиклашни таъминлайди, суд ишларида муқаррар параллелизмни ҳамда айнан бир иш бўйича қарама-қарши қарорлар чиқариш ҳолларини истисно этади, шунингдек, далилларнинг тўлароқ тадқиқ этилишини кафолатлайди ва жиноят процессуал фаолиятнинг барча иштирокчилари учун қулайликлар яратади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling