Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 267-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштираётгандақўлланиладиган эҳтиёт чоралари
- Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахснинг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
- 268-модда. Тиббий муассасада сақлаш муддати
- 269-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидагиқарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш
- 32-БОБ. ПРОЦЕССИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИТАЪМИНЛАШ. СУРИШТИРУВ, ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУДДАПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАР ҲАМДА ТАРТИБНИ БУЗГАНЛИКУЧУН ЖАВОБГАРЛИК
- 270-модда. Жиноят процесси иштирокчиларихавфсизлигини таъминлаш
- 271-модда. Процессуал мажбуриятларни бузганликучун жавобгарлик
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш суриштирувчи ёки терговчининг прокурор розилик берган қарорига, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда: тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ва унинг процессуал мавқеи; шахс жойлаштирилаётган тиббий муассасанинг номи; зарур бўлганда шахсни шу муассасага олиб бориш тўғрисидаги фармойиш; эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор акс эттирилади. 1. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Суриштирувчи ва терговчининг шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорига прокурордан розилик олиниши талаб этилади. 2. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим: қарор ёки ажрим чиқарилган сана (кун, йил), жой (шаҳар, туман); қарор ёки ажримни тузган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, мансаби, унвони; жиноят ишининг тартиб рақами; тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни, аниқ турар жойи) ва унинг процессуал мавқеи (гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, жабрланувчи); жиноят ишининг қисқача тавсифи; шахс жойлаштирилаётган тиббий муассасанинг номи; ўтказилиши лозим бўлган экспертиза тури (суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-наркологик ва бошқалар); тиббий муассасада сақлаш муддати; зарур бўлганда шахсни шу муассасага олиб бориш тўғрисидаги фармойиш;қарор ёки ажрим ижро этиш учун кимга юборилганлиги.Қарор ёки ажрим уни чиқарган шахснинг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади. Шунингдек, суриштирувчи, терговчининг қароригажиноят иши устидан назоратни амалга оширувчи прокурор розилиги ҳақида имзоси бўлиши шарт. 3. Ушбу қарор ёки ажримни ижро этиш тегишли тиббий муассаса учун мажбурий бўлиб, муассаса раҳбари қарор ёки ажримни олиши билан дарҳол уни бажариш чораларини кўриши шарт. 267-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштираётгандақўлланиладиган эҳтиёт чоралари Тиббий муассасага жойлаштираётганда айбланувчига, судланувчига ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахсга нисбатан, башарти бу муассаса қамоққа олинганларни сақлашга мослаштирилган бўлса, қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолларда кўрсатилган эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки енгилроғи билан алмаштирилиши лозим. Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахснинг тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади. 1. Тиббий муассаса қамоққа олинганларни сақлашга мослаштирилган бўлса, айбланувчи, судланувчи ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахсга нисбатан қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси танланиши мумкин. Бошқа ҳолларда, яъни тиббий муассасада қамоқда сақлаш шароитлари бўлмаса, шахсни қўриқлаш чоралари кўрилади ёхуд кўрсатилган эҳтиёт чораси бекор қилиниши ёки енгилроғи билан алмаштирилиши лозим. 2. Тиббий муассасага жойлаштирилаётган айбланувчи, судланувчи ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораларини қўллашда ЖПКнинг 236, 238-моддаларидаги қоидалар инобатга олинади. 3. Шахсни тиббий муассасада бўлган вақти қамоқда сақлаш муддатига қўшиб ҳисобланади. 268-модда. Тиббий муассасада сақлаш муддати Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахс тиббий муассасага бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга жойлаштирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда шифокорларнинг стационар экспертиза ўтказиш жараёнида олинган хулосасига асосан бу муддат иш юритувида бўлган прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. 1. Айбланувчи, судланувчи ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан иш юритилаётган шахс тиббий муассасага бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга жойлаштирилади. 2. Алоҳида ҳолларда, яъни узлуксиз кузатув учун бир ойдан ортиқ муддат зарур бўлганда,шифокорларнинг стационар доимий экспертиза ўтказиш жараёнида олинган хулосалари асосида бу муддат иш юритувида бўлган прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими билан бир ойга узайтирилиши мумкин. 3. Тиббий муассасада сақлашнинг узайтирилган муддати икки ойдан ошмаслиги шарт. 269-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидагиқарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш Тиббий муассасага эксперт текшируви учун жойлаштирилган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили суриштирувчининг, терговчининг ва прокурорнинг тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг бу хусусдаги ажрими устидан юқори судга шикоят қилишга ҳақлидир. 1. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириштўғрисидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга қуйидаги шахслар шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар: а) тиббий муассасага эксперт текшируви учун жойлаштирилган шахс; б) унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили. 2. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириштўғрисидаги суднинг ажрими устидан юқорида тилга олинган манфаатдор шахслар томонидан юқори судга шикоят берилиши мумкин. 32-БОБ. ПРОЦЕССИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИТАЪМИНЛАШ. СУРИШТИРУВ, ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ВА СУДДАПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАР ҲАМДА ТАРТИБНИ БУЗГАНЛИКУЧУН ЖАВОБГАРЛИК 270-модда. Жиноят процесси иштирокчиларихавфсизлигини таъминлаш Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек, айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидир. Ички ишлар органи хавф таҳдид солаётган шахсларга доир жиноят ишидаги мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этилиши лозим. 1. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига қарши қаратилган ва кенг тарқалган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар мажмуи қуйидагилардан иборат: таҳқирлаш, ўлдириш, шахсий мол-мулкига зарар етказиш билан қўрқитиш; жисмоний зўрлик ўтказиш; иғво ёки шахснингобрў-эътиборига путур етказувчи маълумотларни тарқатиш; ўз томонига оғдириб олишга ҳаракат қилиш;қариндошлари ёки яқин кишиларини ўғирлаб кетиш; бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар содир этиш. 2. Ушбу ғайриҳуқуқий ҳаракатларни амалга оширадиган шахслар кўпинча қуйидаги ғаразли мақсадларни кўзлайдилар: ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки қамоққа олинган шахснинг озод этилиши; айбдорларни,ҳақиқатни аниқлашвоситаси бўлган буюм ва ҳужжатларни йўқотиш, ўзгартириш, яшириш; қонун ҳужжатларига ёлғон маълумотлар ва хулосаларни киритиш; жиноят ишини тугатишга, айбдор шахсни оқланишига ёки унга нисбатан енгилроқ жазо тайинланишига эришиш ва ҳ.к. 3. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига юқорида тилга олинган ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек, айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт. 4. Процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги ички ишлар органлари томонидан таъминланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ички ишлар органларига ишда иштирок этаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча зарур чораларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ бериш билан бирга уларни хавфсизлиги таъминланиши лозим бўлган шахслар тўғрисидагижиноят ишидаги маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатларидан хабардор этиши лозим. 5. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадидаички ишлар органлари томонидан қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши мумкин: шахснинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш учун тегишли ходимларни сафарбар қилиш;хавфсизлиги таъминланадиган шахсга ғайриҳуқуқий тазйиқ ўтказиши мумкин бўлган шахсларнинг ўзаро мулоқотга киришиш имкониятларини чеклаш; таҳдид доимий тусга эга бўлган ҳолларда хавфсизлиги таъминланадиган шахсни бошқа жойга олиб кетиш; хавфсизлиги таъминланадиган шахс ҳақидаадресларбюроси,АТСмаълумотлархизмати,паспорт хизмати,ЙҲХбўлинмалари ва бошқа ахборот фондларигатегишли маълумотлар беришни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;жиноят процессининг бошқа иштирокчиларидан хавфсизлиги таъминланадиган шахс ҳақидагимаълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат олиш ва уларгаЖКнинг 239-моддаси талабларини тушунтириш;тергов баённомалари ва бошқа процессуал ҳужжатларда хавфсизлиги таъминланадиган шахс ҳақидаги маълумотларни кўрсатмаслик; хавфсизлиги таъминланадиган шахсларнинг розилиги билан уларнинг телефон орқали сўзлашувларини эшитиб туришва бошқалар. 6. Иш материаллари билан танишишда иштирокчиларга жабрланувчи, гувоҳ ва процесснинг бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш қисмлари тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади (ЖПК 375-моддасининг шарҳига қаранг). 7. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларинингхавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд мажлисига чақириладиганшахслар рўйхатида уларнинг тахаллуслари кўрсатилиб, хавфсизлиги таъминланадиган шахслар ҳақидаги маълумотлар улар иштирокида ўтказилган тергов ҳаракатлари баённомаларининг кириш қисмлари билан бирга муҳрланган ҳолда судга тақдим этилади. Улар билан фақат айблов хулосасини тасдиқловчи прокурор ва ишни кўриб чиқувчи судья танишишлари мумкин (ЖПК 380-моддасининг шарҳига қаранг). 8. Жабрланувчи, гувоҳ, шунингдек, уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлса, бу шахсларнинг аризалари бўйича ёки уларнинг ёзма розилиги ва прокурорнинг санкцияси билан ёхуд суднинг ажримига кўра уларнинг телефон ёки бошқа сўзлашув қурилмалари орқали бўладиган сўзлашувларини эшитиб туриш амалга оширилиши мумкин (ЖПК 170-моддасининг шарҳига қаранг). 9. Таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини амалга оширишда таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таниб олинадиган шахснинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин (ЖПК 127-моддасининг шарҳига қаранг). 10. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда суд томонидан ажрим чиқариб, ишни ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади (ЖПК 19-моддасининг шарҳига қаранг). 271-модда. Процессуал мажбуриятларни бузганликучун жавобгарлик Жиноят ишини юритиш чоғида Жиноят кодексининг 230-241-моддаларида назарда тутилган, одил судловга қарши қаратилган жиноятни содир этган процесс иштирокчилари ушбу Кодекснинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling