Жиноят-процессуал кодексига


Суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради


Download 0.79 Mb.
bet221/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарорда ёки ажримда: мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; унинг процессуал мавқеи; яшаш ёки иш жойи; мажбурий келтириш учун асослар; шахсни қаерга ва қачон олиб келиш кераклиги; мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.

1. Жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар чақирувга биноан узрсиз сабабларга етиб келмаган бўлсалар, уларни мажбурий келтириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.


2. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажримни чиқаришга шахснинг чақирув қоғозини ўз вақтида олганлиги, бу тўғрида тилхат берганлиги ва шундай бўлса ҳам белгиланган вақтда дастлабки тергов ва судга етиб келмаганлиги асос бўлади.
3. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажримда: қарор ёки ажрим чиқарилган сана (кун, йил), жой (шаҳар, туман); қарор ёки ажримни тузган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, мансаби, унвони; жиноят ишининг тартиб рақами; мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фами­лияси, исми, отасининг исми; унинг процессуал мавқеи; яшаш ёки иш жойи; содир этилган жиноятнинг қисқача тавсифи; мажбурий келтириш учун асослар (унга чақирув қоғози қачон топширилганлиги, қайси куни унинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги); шахсни (фамилияси, исми, отасининг исми) қаерга (дастлабки тергов органи ёки суднинг аниқ манзили, хонанинг рақами) ва қачон (йил, кун, соат) олиб келиш керак­лиги; мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Қарор ёки ажрим уни чиқарган шахснинг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.

264-модда. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорни ёкиажримни бажариш




Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ижро этиш учун иш юритилаётган жойдаги ички ишлар органига топширилади.
Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топган ички ишлар органининг ходими уни қарор ёки ажрим билан таништириб тилхат олади ва мазкур қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга олиб келади. Бунда қарорга (ажримга) шахс топилган вақт ва жой, уни олиб келиб топширилган вақт,шунингдек, унинг мажбурий келтирилиши билан боғлиқ ариза, шикоят ва илтимослар ҳақидаги маълумотнома илова қилиниши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling