Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Тиббий муассасага жойлаштириладиган шахслар


Download 0.79 Mb.
bet223/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

265-модда. Тиббий муассасага жойлаштириладиган шахслар


Суд-тиббиёт ёхуд суд-психиатрия экспертизасини ўтка­зишда стационар кузатув зарурати бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд айбланувчини ёки судланувчини, башарти улар озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинла­ниши мумкин бўлган жиноятни содир этишда айбланаётган бўлсалар, тегишли тиббий муассасага жойлаштиришга ҳақлидир.
Руҳий ҳолати айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини истисно этадиган шахс ҳам, агар айнан унинг ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлигига етарлича далиллар мавжуд бўлса, экспертиза ўтказиш учун психиатрия муассасасига жойлаштирилиши мумкин.
Шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туриш муддати стационар суд-психиатрия экспертизаси тамом­лангунга қадар тугаса, гумон қилинувчининг руҳий ҳолати имкон берса, унга айблов эълон қилиш ёки уни тиббий муассасадан озод қилиш ёхуд уни тиббий йўсиндаги маж­бурлов чорасини қўллаш бўйича иш юргизилаётган шахс тариқасида эътироф этиш тўғрисида қарор чиқариш керак.
Жабрланувчилар ва гувоҳларни экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага мажбурий жойлаштириш мумкин эмас. Улар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этишда айбли эканлигини очиб бераётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.

1. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарз­даги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларинииг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди (ЖК 18-моддасининг 2-қисми). Шунинг учун жиноят процессида жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахснинг ақли расолиги ёки норасолиги масаласи ҳал этилиши муҳим, чунки у ақли норасо деб топилса, жиноят иши алоҳида тоифага ажратилади ва ЖПКнинг 61-бобида кўрсатилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш тартибида олиб борилади.


2. Шахсни тиббий муассасага жойлаштиришдашахснинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасидаги эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари, 26-моддасидаги ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги ҳамда Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларининг 82,83-моддаларидаги қоидалар эътиборга олиниши лозим.
3. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятни содир этишдаайбланаётган ёки судланаётган шахслар, руҳий ҳолати айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини истисно қиладиган шахсларнинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизасини ўтказишда стационар доимий кузатуви зарур бўлса, улар суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёхуд суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкин.
4. Стационар кузатуви деганда тиббий муассасага жойлаш­тирилган шахс устида тиббиёт соҳасидаги мутахассисларнингушбу муассаса шароитларида ўтказиладиган тадқиқотлари тушунилади. Стационар кузатувининг мақсади суд-тиббиёт ёки суд-психиатрия экспертизасини тайинлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга шахснинг руҳий ҳолати, бирон касалликка чалинганлиги, уни бартараф этиш йўллари, даво­лашнинг давомийлигитўғрисидаги воқеликка мувофиқ келади­ган, ҳаққоний, холисона, ишга дахлдор маълумотларни етка­зишдан иборат.
5. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаб туриш муд­дати стационар суд-психиатрия экспертизаси тамомлангунга қадар тугаган ҳолларда гумон қилинувчининг руҳий ҳолати имкон берса, қуйидаги учта қарордан бири қабул қилинади:
1)айблов эълон қилиш;
2) тиббий муассасадан озод қилиш;
3)тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш бўйича иш юритилаётган шахс тариқасида эътироф этиш.
6. Жабрланувчи ва гувоҳлар мажбурий тарзда тиббий ва руҳий муассасаларга жойлаштирилмасликлари лозим. Лекин улар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ЖКнинг 15-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбли эканлигини очиб бераётган ва кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг бошқа имконияти бўлмаган ҳолларда тиббий муассасага жойлаш­тирилишлари мумкин.

266-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидагиқарор ёки ажрим





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling