Лавозимидан четлаштириш чорасига кейинчалик зарурат қолмаган тақдирда айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан бекор қилинади.
Суд оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримида судланувчини лавозимидан четлаштиришни бекор қилади.
1. Қуйидаги ҳолларда айбланувчи, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан бекор қилинади:
а)мазкур процессуал мажбурлов чорасига зарурат қолмаганда;
б) судланувчини жазодан озод қилиб ёки унга нисбатан жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилганда (ЖПК 463-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари);
в) судланувчига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганда (ЖПКнинг 464-моддаси);
г) жиноят иши тугатилганда (ЖПК 373-моддасининг шарҳига қаранг).
Шунингдек, айбланувчи, судланувчининг корхона, муассаса, ташкилот билан тузган меҳнат шартномасининг муддати ўтган ёки у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ҳолларда ҳам лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим бекор қилинади.
2. Лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг оқлов ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими айбланувчи, судланувчи ишлаётган корхона, муассаса, ташкилотга юборилади. Айбланувчи, судланувчига нисбатан жиноят иши тугатилган ёки оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда мазкур ҳужжатда айбланувчи, судланувчини ўз лавозимига қайта тиклаш тўғрисидаги талаб қайд этилиши лозим.
258-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириштўғрисидаги қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш
Суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори асосида лавозимидан четлаштирилган айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, шунингдек, лавозимидан четлаштирилган шахс ишлаган корхона, муассаса, ташкилот раҳбари юқори турувчи прокурорга ушбу қарор устидан шикоят қилишга ҳақлидир. Судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан манфаатдор шахслар томонидан юқори судга хусусий шикоят берилиши мумкин.
1. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга қуйидаги шахслар шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар: а) лавозимидан четлаштирилган айбланувчи; б) унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили; в) лавозимидан четлаштирилган шахс ишлаган корхона, муассаса, ташкилотнинграҳбари.
2. Судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан судланувчининг ўзи ва юқорида санаб ўтилган манфаатдор шахслар томонидан юқори судга хусусий шикоят берилиши мумкин.
259-модда. Айрим тоифадаги мансабдор шахсларни лавозимиданчетлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |