Жиноят-процессуал кодексига


Вояга етмаганларни ота-оналари, васийлари, ҳомийлари, болалар муассасасининг маъмурияти кузатув остига олиши учун топшириш ушбу Кодекснинг 556-моддасида кўрсатил


Download 0.79 Mb.
bet216/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Вояга етмаганларни ота-оналари, васийлари, ҳомийлари, болалар муассасасининг маъмурияти кузатув остига олиши учун топшириш ушбу Кодекснинг 556-моддасида кўрсатил­ган тартибда амалга оширилади.

1. Вояга етмаган шахсни ота-онаси, васийлар, ҳомийлар ёки болалар муассасаси раҳбарларининг кузатув остига олиши учун топшириш мазкур шахслардан биронтаси вояга етмаганнинг терговчи, прокурор ҳузурига ва судга ўз вақтида келишини, шунингдек, айбланувчининг ЖПКнинг 46-моддасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаришини таъминлаш масъулиятини ёзма равишда ўз зиммасига олишидан иборатдир.


2.Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш бошқа эҳтиёт чораларидан фарқли ўлароқ, фақат ўн саккиз ёшга тўлмаган айбланувчиларга нисбатан қўлланилади.
3. Вояга етмаганларни ота-оналари, васийлари, ҳомийлари, болалар муассасасининг маъмурияти кузатув остига олиши учун топшириш ЖПКнинг 556-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади (ушбу модданинг шарҳига қаранг).
4. Прокуратура органлари вояга етмаганларни оилага, меҳрибонлик уйлари ва интернат муассасаларига, васийлик ва ҳомийликка ўз вақтида топширилиши устидан доимий назорат­ни амалга оширадилар (Ўзбекистон Республикаси Бош проку­рорининг 2004 йил 22 июндаги «Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан прокурорлик фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги №27-сонли буйруғи).

254-модда. Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устиданқўмондонлик кузатуви




Айбланаётган муддатли ҳарбий хизматчи ёки ўқув йиғи­нига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суришти­рувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин.
Қўмондонлик кузатуви қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлиши­ни таъминлайдиган чораларни кўришдан иборат.
Ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгар­тириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими қўмондонлик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш зарура­тини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунти­рилиши лозим. Айбланувчи олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, қўмондонлик суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиши шарт.

1. Жиноят содир этишда айбланаётган муддатли ҳарбий хизматчи ёки ўқув йиғинига чақирилган ҳарбий хизматга мажбур шахс суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими бўйича ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий муассаса, ҳарбий ўқув юрти қўмондонлигининг кузатувига берилиши мумкин. Ушбу эҳтиёт чораси кафилликнинг ўзига хос тури бўлиб, айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлиши ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ҳарбий низом­ларда белгиланган чоралар воситасида таъминланади.


2. Қўмондонлик кузатуви бирор лавозимни эгалламаган оддий ҳарбий хизматчига нисбатан қўлланилиб, мазкур эҳтиёт чорасини танланиши учун у айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиши лозим.
3. Қўмондонлик кузатуви айбланаётган ҳарбий хизматчи келгусида содир этиши эҳтимол бўлган жиноий фаолиятининг олдини олиш, терговга тўсқинлик қилмаслигини таъминлаш мақсадида қўлланади. Бунинг учун айбланувчининг хулқ-атвори устидан кузатувни амалга оширувчи қўмондонликдан розилик олиш талаб қилинмайди.Ушбу эҳтиёт чорасини қўл­лаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими қўмондон­лик учун мажбурийдир, унга ҳарбий хизматчи устидан кузатув ўрнатиш заруратини келтириб чиқарган айбловнинг моҳияти тушунтирилиши лозим.
4. Агар ҳарбий хизматчи оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айбланаётган бўлса, уни қисмнинг доимий назорат ўрнатилган махсус тартибли хонасига жойлаштирилади. Қўмон­донлик кузатуви остидаги ҳарбий хизматчини тергов, прокура­тура, суд идораларига қуролланган соқчилар олиб боради ва олиб келади.
5. Қўмондонлик кузатуви остидаги ҳарбий хизматчининг ота-оналари, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан кўришиши кузатувни қўллаган терговчи ёхуд суднинг рухсати билан амалга оширилади.
6. Ҳарбий қисм қўмондони кузатув қоидаларини бузгани ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Уставига асосан жавобгарликка тортилади.
7. Кузатув остидаги ҳарбий хизматчи ўз мажбуриятларини бажармаган ва олдини олиш мақсадида мазкур эҳтиёт чораси қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, бу ҳақда ҳарбий қўмондонлик шу эҳтиёт чорасини қўллаган суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ёки судга хабар бериши лозим.
29-БОБ. ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

255-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимиданчетлаштириш асослари




Башарти айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса, у жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади ёки жиноий фаолиятини давом эттиради деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уни лавозимидан четлаштиришга ҳақлидир.

1. Айбланувчи, судланувчи ўз иш жойида қолса: а) мансаби­ни суиистеъмол қилиш йўли билан жиноий фаолиятини давом эттиради; б) ҳақиқатни аниқлашга; в) жиноят оқибатида етка­зилган зарарни қоплашга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, у суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан лавозимидан вақтинча четлаштирилади.


2. Айбланувчи ва судланувчига нисбатан лавозимдан чет­лаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашда шахснинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддаси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 23-моддаси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 7-моддасидаги меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш каби ҳуқуқлари эътиборга олиниши лозим.
3. Лавозимдан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбур­лов чораси фақат мансабдор шахсларга эмас, балки ҳар қандай тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
4. Лавозимдан четлаштириш ЖКнинг 47-моддасида назарда тутилган хизмат бўйича чеклашга ҳам ўхшайди, лекин улар қўлланиш мақсадлари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади. Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси бўлиб, у фақат ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилса, лавозимдан четлаштириш ҳар қандай айбланувчи, судланувчига нисбатан қўлланадиган вақтинчалик процессуал мажбурлов чорасидир.

256-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимиданчетлаштириштўғрисидаги қарор ёки ажрим




Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида тўхтамга келгач, суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Суриш­тирувчи ва терговчининг бу тўғридаги қарорига прокурор розилик бериши лозим.
Қарорда ёки ажримда: лавозимидан четлаштириладиган шахс; унинг иш жойи; лавозимидан четлаштириш асос­лари; айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлашти­риш тўғрисида корхона, муассаса, ташкилотнинг ваколатли раҳбарига қаратилган талаб кўрсатилган бўлиши лозим.
Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим корхона, муассаса, ташкилот раҳбари учун мажбурий бўлиб, у қарор ёки ажримни олгач, уни зудлик билан ижро этиши ва айбланувчини, судланув­чини лавозимидан четлаштириш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга бу ҳақда хабар бериши шарт.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг айбланувчи, суд­ланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарори ёки суднинг ажрими мазкур процессуал мажбурлов чорасини амалга оширишдаги асосий ҳужжат ҳисобланади. Суриштирув­чи ва терговчининг бу тўғридаги қарорига прокурордан розилик олиш талаб этилади.


2. Лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим­да: қарор ёки ажрим чиқарилган сана (кун, йил), жой (шаҳар, туман); қарор ёки ажримни тузган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, мансаби, унвони; жиноят ишининг тартиб рақами; лавозимидан четлаштириладиган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, мансаби); содир этилган жиноятнинг қисқача тавсифи; ЖКнинг қайси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги; лавозими­дан четлаштириш асослари; қарор ёки ажрим ижро этиш учун қайси корхона, муассаса, ташкилотнинг ваколатли раҳбарига юборилаётганлиги; айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ва бу ҳақда унга эълон қилиштўғрисида корхона, муассаса, ташкилотнинг ваколатли раҳбарига қаратилган талаб; қарор ёки ажримнинг айбланувчи, судланувчига эълон қилин­ган вақти кўрсатилган бўлиши лозим. Қарор ёки ажрим уни тузган мансабдор шахс ҳамда лавозимидан четлаштирилаётган айбланувчи, судланувчи томониданимзоланади, Шунингдек, суриштирувчи, терговчининг қарорида жиноят иши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг розилиги қайд этилади.
3. Ушбу қарор ёки ажрим корхона, муассаса, ташкилот раҳбари учун мажбурий бўлиб, у қарор ёки ажримни олгач, уни зудлик билан ижро этиши ва айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга бу ҳақда хабар бериши шарт.

257-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириштўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг амал қилиш муддати





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling