Жиноят-процессуал кодексига


) жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш ҳодисаси юз бермаган бўлса


Download 0.79 Mb.
bet234/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

1) жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш ҳодисаси юз бермаган бўлса;
2) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг содир этилган жиноятга ёки ижтимоий хавфли қилмишга дахли йўқлиги аниқланган бўлса;
3) судланувчининг ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш масаласи ҳал этилаётган шахснинг мулкий зиён келтирган ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилган бўлса.
Судланувчи томонидан содир этилган қилмиш жиноят деб топилмаганлиги сабабли у оқланган тақдирда, шунинг­дек, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослар­дан бошқа асосларга кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритиш тугатилганда суд даъвонинг исботланиш даражаси ва ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёки қаноат­лантиришни рад этади.
Даъвонинг ҳажми жиноят тавсифига ва айбдорга жазо чораси тайинлашга таъсир этмаса, фуқаровий даъвони қаноатлантиришда суд даъво талаби чегарасидан чиқишга ҳақлидир.
Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъво қаноатлантирилмаган тақдирда даъвогар шу шахсга ва худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

1. Шарҳланаётган моддада суднинг фуқаровий даъвога оид бўлган ҳукми ва ажрими бўйича амалга оширилиши лозим бўл­ган ҳаракатлар келтирилган. Суд айблов ҳукмини чиқаришда, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ёки бундай чорани қўлламаслик ҳақида ажрим чиқаришда даъво ҳажмини эътиборга олиши керак.


2. Ушбу Кодекснинг 471-моддасига кўра ҳам айблов, ҳам оқлов ҳукмининг қарор қисмида қўзғатилган фуқаровий даъво ёки суднинг ташаббуси билан зиённи қоплаш тўғрисидаги қарор бўлиши зарур.
3. Суд фуқаровий даъво бўйича қуйидаги учта қарордан бирига келиши: а) фуқарофий даъвони ҳукм бўйича тўлиқ қаноатлантириши; б) уни қисман қаноатлантириши; в) ёки уни рад этиши мумкин.
4. Фуқаровий даъво масаласини ҳал этишда суд ЖПКнинг 467-моддасига биноан айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёинки уни рад этиш асосларини, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг моҳияти ва ҳажмини кўрсатиши, шунингдек, зарар миқдорининг тегишли ҳисобларини келтириши, фуқаровий даъвони ҳал қилишда асосланилган қонунни кўрсатиб ўтиши лозим (ЎзР Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги ”Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-қарори 7-банди).
5. Жиноят ёки ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатюз бермаганлигиёки шахснинг жиноят содир этилишига дахлдор бўлмаганлиги, шунингдек, шахснинг ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилаётганда суд фуқаровий даъвони қаноатланти­ришни рад этиши ёки фуқаровий даъво кўрилмасдан қолди­рилиши лозим.
6. Амнистия акти қўлланиши туфайли тергов органларинингқарори ёки суднинг ажрими билан жиноий жавобгарликдан озод этилган шахсларга нисбатан фуқаровий даъво кўрилмай қолдирилганда манфаатдор шахсларга фуқаровий ишларни юритиш тартибида даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқ­лари тушунтирилиши лозим. Жиноят иши апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилиб, тугатилганда ҳам фуқаровий даъвога нисбатан шундай оқибатлар юзага келади.
7. Жиноят ишини судда кўриш жараёнидафуқаровий даъвони қаноатлантириш рад этилиши даъвогарни шу шахсга, худди шу асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум этади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling