282-модда. Даъвони тан олиш, тарафларнинг ўзаро келишувива даъводан воз кечиш оқибатлари
Айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг даъвони тан олганлиги, шунингдек, фуқаровий даъвогар, айбланувчи, судланувчи ёхуд фуқаровий жавобгарнинг ўзаро келишганлик тўғрисидаги аризаси фуқаровий даъво бўйича иш юритишнинг тугатилишига олиб келмайди ва суриштирувчини, терговчини фуқаровий даъвога доир ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириш мажбуриятидан, судни эса фуқаровий даъвони кўриш ва ҳал қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
Даъводан воз кечишнинг қабул қилиниши даъво бўйича иш юритишни тугатишга асос бўлади ва жиноят процессида ҳам, фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳам фуқаровий даъвогарни ўша шахсга худди шу асос билан даъвони қайта қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
1. Фуқаровий даъво бўйича тарафларнинг ўзаро келишувига йўл қўйилади. Даъвони тан олиш фуқаровий жавобгарни унга қилинган фуқаровий даъво бўйича барча мулкий талабларга рози бўлишидан иборат. Даъводан воз кечиш фуқаровий даъвогарнинг ўз даъводан воз кечганлигини кўрсатади. Ушбу процессуал ҳолатларни суриштирувчи,терговчи, прокурор синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текширишга мажбур.
2. Айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг даъвони тан олганлиги, шунингдек, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгарнинг ўзаро келишуви фуқаровий даъво бўйича иш юритишнинг тугатилишига олиб келмайди ва суриштирувчини, терговчини, прокурорни фуқаровий даъвога доир ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириш, судни эса фуқаровий даъвони кўриш ва ҳал қилиш мажбуриятидан озод этмайди.
283-модда. Суднинг фуқаровий даъвога оид ҳукми ва ажрими
Айблов ҳукмини чиқаришда, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ёки содир этган қилмишнинг хусусиятига ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра шахс ижтимоий хавфли бўлмаган ҳолларда бундай чорани қўлламаслик ҳақида ажрим чиқаришда суд асосларнинг исботланиши ва даъво ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд уни қаноатлантиришни рад этади.
Суд оқлов ҳукмини чиқараётганда, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқараётганда фуқаровий даъвони қондиришни қуйидаги ҳолларда рад этади, башарти:
Do'stlaringiz bilan baham: |