Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Реабилитация этилишнинг мулкий ва бошқа оқибатлари


Download 0.79 Mb.
bet246/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

302-модда. Реабилитация этилишнинг мулкий ва бошқа оқибатлари


Реабилитация этилган шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда сақлангани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилингани туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бундай ҳолларда реабилитация этилган шахснинг ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тикланиши лозим.

1.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганшахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари конституция ва уни асосида қабул қилинган қонун ҳамда халқаро ҳужжатлар билан муҳофаза қилинади.


Қонунга хилоф равишда ушлаб турилган, қамоқда сақланган, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган, мансабидан ва хизмат вазифасидан четлаштирилган, тиббий муассасага жойлаштирилган ҳар бир шахснинг бузилган конс­титуциявий ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланиши шарт, давлат ва мансабдор шахслар бунга масъулдирлар. Шунинг учун ҳам реабилитация қилинган шахс ўзига етказилган мулкий зарарни қопланишини, шунингдек, маънавий зиён оқибатлари­ни бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.
2. Реабилитация қилиш махсус процессуал ҳужжат билан расмийлаштирилади. Масалан: жиноят ишини қўзғатишни рад этиш (ЖПК 333-моддаси) гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисба­тан айбловни тугатиш (ЖПКнинг 362-моддаси). жиноят ишини тугатиш (ЖПКнинг 373-моддаси), оқлов ҳукмини чиқариш (ЖПКнинг 373-моддаси).
Бу процессуал ҳужжатларнинг қабул қилиниши бузилган ҳуқуқларни тиклаш билан боғлиқ комплекс тадбирларни амалга оширишга асос бўлади. Масалан: ЖПКнинг 310-моддасида назарда тутилган зарарларни қоплаш, меҳнат қилиш, пенсия олиш, уй жойдан фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқларни тиклаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 19, 25, 26, 27-моддаларида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз эканлиги, улардан суд қарорисиз ҳеч ким маҳрум қилишга ёки чеклаб қўйишга ҳақли эмаслиги, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда хибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс фақат суд томонидан айбдор деб топилиши, унга ўзини ҳимоя қилиш ёки ҳимоя ҳуқуқидан фойдаланиши имко­ниятлари яратилиши, қийноққа солиш, зўравонлик қилиш, шаф­қатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тазйиққа дучор қилиш, ҳаётига аралашиш, шаъни ва обрўсига тажоввуз қилиш, ҳаётига аралашиши, турар жойига дахл қилиш қатъиян ман қилиниши белгиланган. Мазкур қоидалар халқаро ҳужжат­лардан “Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси”нинг 5,7,8,9,10,11 ва 12 моддаларида “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 9 ва 10 моддаларида қайд этилган.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling