Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Процессуал мажбурлов чоралари қўлланганда


Download 0.79 Mb.
bet254/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

315-модда. Процессуал мажбурлов чоралари қўлланганда
муддатларни ҳисоблаш


Шахсни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ва тиббий муассасага жойлаштиришда муддат ушбу чоралар амалда қўлланилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 226, 245 ва 268-моддаларида кўрсатилган муддат ўтгач, шахс дарҳол озод қилиниши лозим.
Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар уни қабул қилишга ваколатли шахсга топширилган ёхуд хабар қилинган бўлса, муддатга риоя этилган деб ҳисобланади. Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар почтага топширилган бўлса, қамоқда сақланаётган ёхуд тиббий муассасадаги шахслар учун эса, дастлабки қамоқ ёки тиббий муассаса маъмуриятига топширилган бўлса, муддат ўтган деб ҳисобланмайди.

1. Қонун билан белгиланган процессуал муддатларга процесс иштирокчиларининг барчаси қатъий риоя қилишлари шарт. Сабабсиз ўтказиб юборилган муддат бирон-бир процесс иштирокчисининг ҳуқуқларини поймол бўлишига олиб келади. Айниқса, процессуал мажбурлов чораларидан шахсни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш, тиббий муассасага жойлаштиришда муддатларга риоя қилиш қатъиян талаб этилади.


Ушлаб туриш муддатининг ўтиши билан (ЖПКнинг 226-моддаси етмиш икки соат), шунингдек, қамоқда сақлаб туриш муддатнинг ўтиши билан(ЖПКнинг 245- модда уч ойдан узайтирилмаган бўлса) шахс дархол озод қилиниши шарт.
2. Қуйидаги ҳолатларда шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжатлар ўз муддатида топширилган деб ҳисобланади:
а) ваколатли шахсга топширилган ёки хабар қилинган бўлса; б) муддат тугагунга қадар почтага топширилган бўлса;
в) қамоқда сақланаётган ёхуд тиббий муассасадаги шахслар учун дастлабки қамоқ ёки тиббий муассасага топширилган бўлса.
Ташкилотнинг ҳужжат қабул қиладиган бўлимидан унинг топширилганлигини тасдиқловчи рўйҳатга олинган номери, вақти ва имзо олиниши, ваколатли шахсга топширилган бўлса, ҳужжатнинг иккинчи нусхасига имзоси ва куни, почтага топширилган бўлса, унинг штампи ҳуқуқий асос сифатида олиниши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling