Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳуқуқларни даъво тартибида тиклаш


Download 0.79 Mb.
bet252/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

311-модда. Ҳуқуқларни даъво тартибида тиклаш


Шахснинг меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Реабилитация қилинган шахс, агар у вафот этган бўлса − унинг меросхўрлари ёки боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган оила аъзолари меҳнат қилиш, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиши, шунингдек, мол-мулкни қайтариш ёки унга тенг моддий қийматини тўлаш каби талабларни қаноатлан­тирилмади ёки етарли даражада қаноатлантирилмади деб ҳи­собласалар, шунингдек, чиқарилган қарор ёки ажримдан норози бўлсалар,фуқаровий тартибда даъво қўзғатишга ҳақлидирлар. Бу даъволарни кўриб чиқиш учун давлат божи тўланмайди.




312-модда. Талаб қилиш муддати


Мулкий зиённи қоплаш учун пул товони тўлашни реаби­литация этилган шахс ёки ушбу Кодекс 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар бундай тўловларни амалга ошириш ҳақидаги ажрим ёки қарорни олган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида талаб қилишлари мумкин.
Бошқа ҳуқуқларни тиклашни реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи билдириш хати олган пайтдан эътиборан бир йил мобайни­да талаб қилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра бу муддат ўтказиб юборилган ҳолларда у манфаатдор шахснинг аризасига биноан терговчи, прокурор ёки суд томонидан тикланиши лозим.

1.Мулкий зиённи қоплашни талаб қилиш учун икки йиллик муддат белгиланган. Реабилитация қилинган шахс, агар у вафот этган бўлса, меросхўри ёки боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган оила аъзоси тўловларни ундириш тўғрисидаги қарор ёки ажримни олган кунларидан бошлаб, икки йил давомида мулкий зиёнларни қоплашни талаб қилиб, тегишли молия ва ижтимоий таъминот органларига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


2. Реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тик­лаш унинг тартибини тушунтирувчи билдириш ҳати олинган кундан эътиборан бир йил давомида талаб қилиниши мумкин. Бу муддат турли сабабларга кўра ўтказиб юборилса, терговчи, прокурор ва суд уни тиклаш ваколатига эга. Реабилитация этил­ган шахс муддатни тиклаш учун ўтказиб юбориш сабабларини кўрсатиб, терговчи, прокурор ва судга ариза ёзиши керак. Тер­говчи, прокурор ва суд аризада келтирилган асослар узрли деб ҳисобласалар, ўтказиб юборилган муддатни тиклашлари мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling