Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Муддатни узайтириш


Download 0.79 Mb.
bet255/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

316-модда. Муддатни узайтириш


Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар унда назарда тутилган ҳоллардагина узайтирилиши мумкин.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан муайян ҳаракатни бажариш учун белгиланган муддат процесснинг манфаатдор иштирокчиси қилган илтимосга биноан муддатни белгилаган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайти­рилиши мумкин.

1. ЖПКда муддатлар фақат қонунда белгиланган процессуал тартибда узайтирилади.


2. ЖПКнинг тегишли моддаларида муддатни узайтиришнинг процессуал тартиби белгиланган. Масалан: ЖПКнинг 245-мод­дасига кўра, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш учун терговчи берилган уч ойлик муддатда қандай тергов ишларни амалга оширганлиги ва сўралаётган муддат давомида қандай тергов ишларини амалга оширишни режалаштирганлигини ҳи­собот тарзида баён қилиб, қарор шаклида, тегишли прокурор­нинг розилиги билан жиноят ишлари бўйича туман судига илтимос билан мурожаат қилади. Жиноят ишлари бўйича туман суди илтимосномани тарафлар иштирокида муҳокама қилиб, сўралган муддатни бериш тўғрисида бир тўхтамга келади ва ажрим чиқаради.
ЖПКнинг айрим моддаларида дастлабки тергов муддатини (ЖПКнинг 351-моддаси)суд мажлисида жиноят ишини му­ҳокама қилиш муддатини (ЖПКнинг 405-моддаси) юқори судда жиноят ишини кўриш муддатларини (ЖПКнинг 483-моддада) узайтириштартиби ва шартлари белгиланган.


317-модда. Муддатни тиклаш


Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат иш юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тикланиши лозим. Ўтказиб юбо­рилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноат­лантириш ёки рад этиш хусусида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Муддатни тик­лашнинг рад этилиши устидан умумий тартибда шикоят қилиниши ва протест билдирилиши мумкин.
Белгиланган муддат ўтказиб юборилгандан сўнг шикоят қилинганда ажрим ёки қарорнинг ижроси манфаатдор процесс иштирокчисининг илтимосига биноан, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала ҳал қилин­гунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.

1. Муддат фақат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганда тикланиши мумкин. Кўрсатилган сабабларни узрли ёки узрсиз деб топиш муддатни тиклаш ваколатига эга бўлган суришти­рувчи, терговчи, прокурор ва судга хавола қилинган. Агар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд муддатни узрли деб топсалар, уни тиклаш тўғрисида, агар узрсиз деб топсалар муддатни ўтказиб юборилганлиги тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарадилар. Бундай қарор ёки ажрим устидан тегишли равиш­да шикоят келтирилиши мумкин. Қонунда узрли сабаб ёки узрсиз сабабнинг мезони кўрсатилган эмас. Буни суриштирув­чи, терговчи, прокурор ва суд ҳар бир ишнинг ҳолатидан ҳамда ўзларининг ички ишончи ва ҳуқуқий онгидан келиб чиқиб белгилайди.


Муддатни ўтказиб юборилишига асосли сабаблар кўрсати­лиши лозим, масалан, оғир бетоблик, хизмат сафарида бўлиш, экспедицияда бўлиш, табиий офат ва б.
2. Қонунда белгиланган муддатни тиклашни сўраб шикоят қилинганда муддатни тиклаш масаласи ҳал қилингунга қадар манфаатдор иштирокчиларнинг илтимосларига кўра ажрим, қарорнинг ижроси тўхтатиб турилади.
Манфаатдор иштирокчиларга гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи, фуқаровий даъво­гар, фуқаровий жавобгар уларнинг вакиллари ва қонуний вакил­лари киради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling