Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ўртача иш ҳақининг сақланиши
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 320-модда. Процессуал чиқимларни ундириш
- Жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатилган иш юзасидан судланувчи оқланган тақдирда суд процессуал чиқимларни иш юритилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахсдан тўлиқ ёки қисман ундиришга ҳақлидир.
319-модда. Ўртача иш ҳақининг сақланиши
Гувоҳ тариқасида, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси тариқасида чақириладиган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлиги билан боғлиқ буткул вақт учун уларнинг иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Жиноят ишида гувоҳ, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан чақирилган иштирокчиларнинг иш жойларида ўртача иш ҳақлари сақланиб қолинади. Уларнинг жиноят ишларини юргизишдаги иштирокини тасдиқловчи ҳужжат суриштирувчи, тергов, прокурор ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланган маълумотномаси ҳисобланади. Ушбу маълумотномага кўра юқорида қайд этиб ўтилган иштирокчилар иш жойларидан ўртача иш ҳақларини оладилар. 320-модда. Процессуал чиқимларни ундириш Процессуал чиқимлар, ушбу модданинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари ҳолларда, маҳкумлардан ундирилади ёки давлат ҳисобига ўтказилади. Суд процессуал чиқимларни, таржимонга тўланган суммадан ташқари, маҳкумдан ундиришга ҳақли. Процессуал чиқимлар жазодан озод қилинган маҳкум, шунингдек, жазо тайинланмаган маҳкум зиммасига юклатилиши мумкин. Суд бир неча судланувчини айбли деб топган тақдирда, уларнинг ҳар биридан қанча миқдорда процессуал чиқимларни ундириш лозимлигини белгилайди. Бу ҳолда суд айбнинг оғир ёки енгиллигини, жиноят учун жавобгарлик даражаси ва маҳкумларнинг мулкий аҳволини инобатга олади. Судланувчи оқланган ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ иш тугатилган тақдирда процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди. Процессуал чиқимлар ундирилиши лозим бўлган шахснинг тўловга моддий имконияти бўлмаган тақдирда чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилади. Маҳкумнинг процессуал чиқимни тўлаши унинг қарамоғида бўлганларнинг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суд маҳкумни процессуал чиқимларнинг ҳаммасини ёхуд бир қисмини тўлашдан озод этишга ҳақлидир. Маҳкум ҳуқуқий ёрдам учун тўловдан озод этилган тақдирда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ процессуал чиқимлар, шунингдек, таржимонга бериладиган пуллар давлат ҳисобидан тўланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга қонунда белгиланган тартибда чақирилган процесс иштирокчисининг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги оқибатида ишнинг судда кўрилишини ёхуд тергов ҳаракатлари ўтказишни кечиктириш билан боғлиқ процессуал чиқимлар ана шу келмаган шахсдан ундирилади. Моддий жавобгарлик: адвокат узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси узрсиз сабабларга кўра келмагани учун тегишли жамоат бирлашмаси ёхуд жамоага юклатилиши мумкин. (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Суд вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар юзасидан процессуал чиқимларни тўлашни вояга етмаганнинг хулқ-атвори устидан тегишли назорат йўқлигида айби бўлган тақдирда вояга етмаган маҳкумнинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юклаши мумкин. Жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатилган иш юзасидан судланувчи оқланган тақдирда суд процессуал чиқимларни иш юритилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахсдан тўлиқ ёки қисман ундиришга ҳақлидир. Процессуал чиқимлар асосан маҳкумлардан ёки бошқа процесс иштирокчиларидан ундирилади, шунингдек, давлат ҳисобидан тўланади. 1. Маҳкумлардан ундириладиган чиқимларга қуйидагилар тегишли: а) суд чиқимлари асосан жазо тайинланган маҳкумлардан, жазодан озод қилинган ёки жазо тайинланмаган маҳкумлардан ундирилади. б)агар иш бўйича бир неча судланувчи иштирок этаётган бўлса, суд ҳар бир судланувчининг айбини оғир ёки енгиллигини, жиноий жавобгарлик даражасини, мулкий аҳволини ҳисобга олиб, қанча миқдорда процессуал чиқимлар ундириш лозимлигини белгилайди. в) судланувчи бир айб бўйича оқланган бошқа бир айб бўйича жавобгар қилинган ҳолларда процессуал чиқим айбдор деб топилган жинояти бўйича ундирилади. 2. Давлат ҳисобидан тўланадиган чиқимларга қуйидагилар киради: а)қайси иштирокчига хизмат қилганидан қатъи назар, таржимонга таржима қилганлиги билан боғлиқ процессуал чиқимлар; б) маҳкум ҳуқуқий ёрдам учун тўловдан озод этилган тақдирда, адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ процессуал чиқимлар; в) шахс реабилитация қилинганда жиноят иши бўйича қилинган сарф-харажатлар; г) процессуал чиқимлар ундирилиши лозим бўлган шахснинг тўловга моддий имконияти бўлмаган тақдирда тўланадиган чиқимлар; д) бундан ташқари маҳкумнинг қарамоғида бўлганларнинг аҳволига чиқимларни тўлаш жиддий таъсир кўрсатиш мумкин бўлган ҳолатларда суд уларни тўлиқ ёки қисман тўловлардан озод этади ва давлат ҳисобидан чиқимлар тўланади. 3. Айрим ҳолларда процессуал чиқимлар процесс иштирокчилардан ҳам ундирилади: а) суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд чақирган вақтда узрсиз сабабларга кўра процесс иштирокчисининг келмаслиги оқибатида ишни судда кўриш ёки тергов ҳаракатларни ўтказиш кейинга қолдирилиш, чиқим билан боғлиқ бўлса, уни процесс иштирокчисидан ундирилади. б) узрсиз сабабларга кўра адвокат, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси чақирилган вақтда келмаса, чиқим адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмасидан ҳамда жамоат бирлашмаси ёки жамоадан ундирилади. в) вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимлар вояга етмаганнинг ота-онасидан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ундирилади; г) жабрланувчининг шикояти бўйича қўзғатиладиган жиноят ишлари бўйичасудланувчи оқланса, суд процессуал чиқимни жабрланувчидан ундиришга ҳақли. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling