Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги


Download 0.79 Mb.
bet260/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

323-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан қўзғатишга йўл қўйилмаслиги


Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.

1. Жиноят ишини қўзғатишга фақат аниқ маълумотларгина асос бўлади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга келиб тушган содир бўлган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида­ги маълумотларда хабар берувчи ҳақида маълумотлар акс этиши лозим.


2. Жиноий фактлар ҳақида маълумотларнинг муаллифи номаълум бўлган арз ва хатлар текширилмайди. Фуқаролар томонидан жиноят ҳақида телефонда арз қилиш, хаттоки, улар ўз исмини айтган тақдирда ҳам жиноят иши қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.


324-модда. Шахсларнинг аризалари


Шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Оғзаки ариза баённомада қайд этилади. Баённомада арз қилувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи, шунингдек, шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. Башарти арз қилувчи ҳужжат кўрсата олмаса, унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни бошқа йўллар билан текшириш чораси кўрилиши керак.
Арз қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар.
Жиноят ишини қўзғатишга ушбу Кодекснинг 113-модда­сида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳланти­рилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг ариза­ларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.

1. Ваколатли давлат органларига фуқаролар томонидан берилган оғзаки ёки ёзма хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун мустақил асос бўлади. Фуқаролар берган оғзаки хабарлар баённомада қайд этилади. Баённомада ариза қабул қилинган жой, вақт, аризани қабул қилиб олган шахс (лавозими, фами­лияси, исми-шарифи), ариза берувчи (фамилияси, исми, туғил­ган йили, лавозими, иш жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат­лар, турар жойи) ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Ариза берувчи ёлғон хабар берганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади, оғзаки берилган ариза учун баённомада биринчи шахс номидан ёзилиб, аризанинг мазмуни, баённома билан аризачи танишганлиги, маълумотлар тўғри ёзилганлиги ҳақидаги белги, шунингдек, аризачи ва аризани қабул қилиб олган мансабдор шахснинг имзоси акс эттирилган бўлиши лозим.


2. Фуқаролар томонидан берилган хабар уларни берувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши шарт. Акс холда бундай аризалар қабул қилинмайди.
3. Содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятларга арз қилув­чининг дахлдор ёки дахлдор эмаслиги ёки ундан манфаатдор эканлиги ҳар томонлама текширилиб, аниқланади.
4. Фуқаро содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят тўғрисида етарли маълумотга эга бўлса, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга мажбур. Акс ҳолда жиноят ҳодисасини яширганлик учун ЖКнинг 241-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
5. Агар шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз билан мурожаат этган бўлса, унинг содир этган жиноят ҳақидаги кўр­сатувлари мавжуд далиллар билан тасдиқланган тақдирдагина, айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан мурожаат этган шахс ёлғон хабар берганлиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилмайди.
6. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма тарзда бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья оғзаки хабарни баённомада акс эттиради. Баённомага арз қилувчининг шахсига доир маълумотлар киритилади ва унда арзнинг мазмуни биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling