325-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят ишини қўзғатиш
Айбни оғирлаштирмайдиган ҳолатларда номусга текканлик ва жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондирганлик тўғрисидаги жиноят иши (Жиноят кодекси 118-моддасининг биринчи қисми ва 119-моддасининг биринчи қисми) айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
1. Жиноят ишини қўзғатиш учун жабрланувчи томонидан берилган шикоят аризалари ҳам асос бўлади. Қонун айрим жиноят ишларини қўзғатиш учунжабрланувчинингшикоятбиланмурожаат қилишини талаб қилади.
ЖК 118-моддасининг биринчи қисми (номусга тегиш) ва 119-моддасининг биринчи қисми (жинсий эхтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда кондириш) бўйича жиноят иши айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун жабрланувчи берган ёзма ёки оғзаки аризаси бўлсагина қўзғатилади.
2. Жабрланувчи айбланувчига қарам бўлганида, ҳимоясиз ҳолатларда ёки бошқа сабабларга кўра ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қила олмаганида, прокурор унинг шикоятисиз жиноят ишини қўзғатиши мумкин.
3. Жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган жиноят ишлари бўйича корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ва мансабдор шахсларнинг аризаси, агар жабрланувчи устидан ҳомийлик ёки васийлик ҳуқуқига эга бўлса, жиноят иши қўзғатилиши учун асос бўлади.
326-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар жиноят тўғрисида берган хабарлар хизмат хати ёки тасдиқланган телефонограмма, телеграмма ёхуд радиограмма шаклида бўлиши лозим. Хабар юборувчи содир этилган жиноятга оид ҳолатларни тасдиқловчи ўз ихтиёридаги ҳужжатларни хабарга илова қилиб юбориши мумкин.
1. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар ва жамоалар жиноят процессининг дастлабки босқичидан бошлаб иштирок этишга ҳақли. Улар жиноят ҳодисаси тўғрисида хабар беришлари мумкин. Тиббий муассаса ходимлари пичоқ, ўқ отар қуроллардан яраланган ҳамда тан жароҳатлари олганлиги юзасидан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро тўғрисида дарҳол ички ишлар органига хабар қилишга мажбур.
2. Биринчи тиббий ёрдам бериш чоғида олинган жароҳатланган шахснинг кийимбоши ички ишлар ходимига тақдим этилиши ва жароҳатланганнинг тушунтиришларидан у хабардор қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |