Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноятга оид маълумотларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорлар


Download 0.79 Mb.
bet264/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

330-модда. Жиноятга оид маълумотларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорлар


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд жиноятга оид маълумотлар олинган ёки бундай маълумотларни бевосита ўзлари аниқлаган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;
2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
3) ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида.

1. Ушбу модда тайёрланаётган ёки содир бўлган жиноят ҳодисаси бўйича жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга мансабдор шахслар чиқарадиган процессуал ҳужжатлар турини белгилаб беради. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга мансабдор шахс, жиноятга оид маълумотларни бошқалардан олгани ёки бундай маълумотларни ўзи аниқлаганидан қатъи назар, жиноят ишини қўзғатиш ҳақида, ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд ариза ёки хабарни тегишлилигига қараб бошқа орган ёки мансабдор шахсга юбориш ҳақида қарорлар­дан бирини қабул қилиши керак.


2. Прокурор, терговчи, суриштирув органи ёки судья жиноят ҳақидаги маълумотларни етарли эмас деб рад қилмай, жиноят ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни қабул қилишива уларни текшириб, қўшимча маълумотлар тўплаши лозим.Суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья келган ариза ва хабарларни қабул қилиши ҳамда уларни ҳал қилиш учун тааллуқлилигига қараб бошқа ҳудуд суриштирув органи,тергов органи, прокурорга юбориши шарт. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья бирор жиноят ҳақида хабар ёки ариза билан мурожаат қилган шахсни бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориши мумкин эмас.
3. Жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорда қуйидагилар акс эттирилиши лозим: қарор чиқарилган жой ва сана, қарор чиқарувчининг мансаби, унвони ва фамилия, исми-шарифи, қандай ҳодиса ёки ҳолат бўйича материаллар келгани ва тўпланганлиги, ҳодиса ёки маълум ҳолатлар бўйича аниқланган маълумотларнинг қисқача мазмуни ҳамда хулоса қисмида ЖКнинг тегишли моддаси, қисми, банди билан жиноят иши қўзғатилиши, суриштирув ёки дастлабки тергов олиб бориш маълум шахсга топширилиши. Манфаатдор шахсларларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади ва қарорнинг нусхаси прокурорга юборилади.
4. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга мансабдор шахс ЖПКнинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатларни аниқла­ган тақдирда, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда чиқарилган сана, жой, қарор чиқарувчининг мансаби, унвони, фамилияси ҳамда ҳодиса ёки хабарлар бўйича аниқланган ҳолатлар, уларнинг рўй берганли­гини тасдиқловчи далиллар, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш асослари ва қарор қисмида эса қандай асосларга кўра рад қилинганлиги, қаердан, кимдан келган барча турдаги нарса ёки ҳужжатлар бўйича кўрилган чоралар, прокурорга шикоят қилиш тартиби ва шу каби ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling