Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суриштирувни тамомлаш


Download 0.79 Mb.
bet272/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

342-модда. Суриштирувни тамомлаш
Суриштирув жиноят ишини терговчига ўтказиш ёки уни ушбу Кодекснинг 584-моддасида назарда тутилган тартибда судга юбориш билан тамомланади.
Суриштирувчи қуйидаги ҳолларда суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан ишни дарҳол терговчига ўтказиши лозим, башарти:
1) оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса;
2) гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса;
3) ишни тугатиш учун асослар аниқланган бўлса;
4) терговчи ишнинг ўз юритувига берилишини талаб қилган бўлса.
Суриштирувчи ишни терговчига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. (ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

1. Суриштирувни тамомлаш дастлабки терговни тамомлаш­дан фарқ қилади. Суриштирув органлари жиноят ишини туга­тиш ва тўхтатиш ваколатига эга эмас. Суриштирувчи жиноят ишини бевосита ўзи тамомлашга ҳақли эмас. Ҳаттоки, ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ҳам ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирувчига бери­лиши ва шу муносабат билан прокурор орқали судга юборили­ши мумкин (583-моддага берилган шарҳга қаранг).


2. Ушбу моддада суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан ишни дарҳол терговчига ўтказилиши лозим бўлган ҳолатлар санаб ўтилган. Суриштирув дастлабки терговга кўмак­лашиш ҳаракатерга эга эканлиги боис, суриштирувни юритиш­да оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса, жиноят иши дарҳол терговчига ўтказилиши лозим.
3. Муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса, иш дарҳол терговчига ўтказилиши шарт.
4. ЖПКнинг 83- ва 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда суриштирув тугалланиб жиноят ишини тугатиш учун терговчига юборади.
5. Юқорида санаб ўтилган ҳолларда, суриштирувчи ишни терговчига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради. Қарорда санаб ўтилган асослардан айнан қайси бири мавжуд эканлиги кўрса­тилиши лозим.
6. Суриштирув тамомланганлиги ҳақида жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар хабардор қилиниши мумкин, лекин уларга суриштирув натижасида тўпланган материаллар танишиш учун берилмайди.
7. Агар суриштирув натижасида жиноятни содир қилган шахс аниқланган бўлса, суриштирув органи қидирув ва тергов ҳаракатларини фақат терговчининг кўрсатмаларига мувофиқ олиб боради. Суриштирув натижасида жиноят содир қилган шахс аниқланмаган ҳолда, суриштирув органи жиноят ишини терговчига ўтказганидан сўнг ҳам жиноятчини аниқлаш мақса­дида тўпланган маълумотлар тўғрисида терговчини хабардор қилишга ва тезкор-қидирув тадбирларини кўришга мажбур (343-моддга берилган шарҳга қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling