Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан шикоят қилиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 339-модда. Суриштирувнинг вазифалари Суриштирув: 1) жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик;
- 4) жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритишдан иборат.
338-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан шикоят қилиш
Прокурорнинг жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин. Суриштирувчи ёки суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорининг прокурор томонидан бекор қилиниши устидан ҳам худди шундай тартибда шикоят қилиниши мумкин. Суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга, суднинг ажрими устидан эса юқори судга шикоят қилиниши мумкин. 1. Терговчи ёки суриштирувчинингжиноят ишини қўзғатиш ёкиқўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устиданҳар қандай манфаатдор шахс шикоят қилишга ҳақли. 2. Суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарори устиданпрокурорга, прокурорнинг шундай қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят бериш мумкин. 3. Суднинг қарори устидан юқори судга прокурор протест келтириши ёки фуқаролар шикоят бериши мумкин. 4. Жиноят ишини қўзғатиш ёки жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш муддати қонунда белгиланмаган. Улар сансалорликка йўл қўйилмай, имкон борича тез кўрилиб ҳал этилиши лозим. 339-модда. Суриштирувнинг вазифалари Суриштирув: 1) жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик; 2) далилларни тўплаш ва сақлаш; 3) жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш; 4) жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритишдан иборат. Суриштирув органлари зиммасига жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларини қўллаган ҳолда зарур чораларни кўриш юклатилади. Ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари органлари бу мақсадда тезкор-қидирув чораларини ҳам кўришга ҳақлидир. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм). 1. Суриштирув Ўзбекистон Республикаси ЖПКга мувофиқ кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритишдан иборат. Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритиш, суриштирув органлари олдига қўйилган аниқ вазифаларни бажаришга йўналтирилгандир. 2. ЖПКда суриштирувнинг тўртта аниқ вазифаларини санаб ўтган. Улар: 1) жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик; 2) далилларни кечиктирмай тўплаш ва сақлаш; 3) жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш; 4)жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлашдир. 3. Жиноятнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тушунчалари бир-биридан фарқ қилади. Қонун уларни “ёки” айирув боғловчисини қўллагани бежиз эмас. ЖПКнинг 296-моддаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга ҳам жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мажбуриятини юклаган. Жиноят ишларини судга қадар юритишда суриштирувчи жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритади. Тақдимноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади. Бундан ташқари, суриштирувчи тақдимнома чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарига ва жамоага жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош этишда муайян фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида хабар бериши мумкин. 4.Суриштирувчининг энг зарур вазифаси кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини бажариб, иш учун аҳамиятли бўлган барча далилларни, улар йўқолиб кетишига йўл қўймай, тўплаш ва мустаҳкамлашдан иборат. 5.Жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш, яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш милиция органларининг масъулиятли вазифасидир. 6. Ҳар қандай жиноят мулкий, жисмоний ёки маънавий зарар келтиради. Жиноят туфайли, шунингдек, ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида етказилган мулкий зиённинг қопланишини жиноят иши бўйича суриштирув босқичидаёқ таъминланиши лозим. Суриштирув органлари жиноят туфайли етказилган мулкий зиён қопланишини, ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. 7. Жиноятчиликка қарши курашда суриштирув органларининг тезкор-қидирув фаолиятини юритиш ваколати кенг имкониятларга эга. Улар иш учун аҳамиятли далилларни тўплашда, гувоҳ ва гумон қилинувчиларнинг шахсини аниқлашда турли нопроцессуал воситалардан ҳам фойдаланадилар. 8. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ тезкор қидирув фаолиятини юритишга ваколатли давлат органлари қуйидагилар: ички ишлар органларининг: а) милиция органлари; б)жазони ижро этиш муассасалари; миллий хавфсизлик хизмати: чегарани қўриқлаш органлари; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари органлари; божхона хизмати органлари. 9. Тезкор-қидирув чоралари процессуал хусусиятга эга эмас, суриштирув ва жиноят процессига нисбатан ёрдамчи аҳамият касб этади. Уларни бажариш тартиби ва усуллари жиноят-процессуал қонунчилиги биланэмас, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади. 10. Жиноятларни очишга қаратилган фаолият бир қанча тезкор-қидирув тадбирларни ўз ичига олади. Улар, энг аввало, эҳтимол қилинаётган жиноятни содир этган шахс тўғрисида, гувоҳларни, предметлар, ҳужжатлар ва бошқа ашёвий далилларни қидириш тўғрисидаги маълумотларни тўплашга қаратилади. 11. Тезкор-қидирув фаолияти далилларни бевосита тўплаш усули ҳисобланмайди, унинг натижасида қўлга киритилган маълумотлар фақат кўмакчи ахборот тарзида фойдаланилади. Шу жиҳатдан суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув фаолияти ўзаро боғлиқ ва бир хил вазифани бажаришга йўналтирилган. Шундай бўлса-да, тезкор-қидирув фаолияти суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling